Эротические рассказы

Ибтидо. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
олиб борилади. Бизни онлайн томоша қилаётганлар учун эса йигирмадан ортиқ тилда синхрон таржима қилиниб, тўғридан‐тўғри узатилади.

      LCD экрандаги тасвир ўзгариб, Амбра жилмайганча давом этди:

      – Агар орангизда кимдир ҳалиям Эдмондга ишонмаётган бўлса, экранга эътиборини қаратсин. Бу пресс‐релиз ўн беш дақиқа аввал дунё бўйлаб ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари орқали тарқатилган.

      Лэнгдон экранга қаради.

      Бугун: Жонли эфир 20:00 CEST

      Футуролог Эдмонд Кирш замонавий илм‐фан қиёфасини буткул ўзгартиришга қодир кашфиётини ошкор қилади.

      "Мана, қандай қилиб бир неча дақиқа ичида миллионлаб томошабин йиғдинг", деб ўйлади Лэнгдон. У эътиборини минбарга қайта қаратди ва девор панасида турганча томошабинларни диққат билан кўздан кечираётган иккита қўриқчини пайқаб қолди. Лэнгдонни қўриқчилар эмас, улар кийиб олган камзулга туширилган ҚГ ҳарфлари таажжубга солди.

      “Қироллик гвардияси? Қиролнинг шахсий қўриқчилари нима қилиб юрибди бу ерда?”

      Қироллик оиласи аъзоларидан кимдир тақдимотда қатнашаётганига ишониш қийин: садоқатли католик бўлган қироллик оиласи Эдмонд Киршдек радикал атеист номи билан боғлиқ жойлардан узоқроқ юриши турган гап эди.

      Испаниядаги сиёсий тузум парламентар монархия бўлгани туфайли қирол ҳукмронлиги расман чекланганди. Шунга қарамай, у халқининг юраги ва онгини бошқара олиш қудратига эга эди. Миллионлаб испанлар учун қирол бой католик анъанаси – los rees católicос ва Испаниянинг олтин асри рамзи ҳисобланарди. Мадриддаги қироллик саройи католиклар учун ҳанузгача маънавий етакчи ҳамда узоқ йиллик мустаҳкам эътиқодга қўйилган ҳайкал вазифасини ўтарди.

      “Парламент бошқаради, қирол эса ҳукмронлик қилади” деган иборани Испанияда Лэнгдон кўп эшитганди. Асрлар давомида Испаниянинг ташқи дипломатик алоқаларини назорат қилган қиролларнинг ҳаммаси консерватив католик эди. “Ҳозирги қирол ҳам бундан мустасно эмас”, хаёлидан ўтказди Лэнгдон қиролнинг чуқур диний эътиқоди ва католик қадриятларига содиқлиги ҳақида ўқиганлари ёдига тушиб.

      Бир неча ойдан бери ёши бир жойга борган монарх тўшакка михланиб, умри тугаётгани ҳақида айтиларди. Бутун мамлакат қиролнинг ягона ўғли – Хулианнинг тахтга ўтиришига тайёргарлик кўрмоқда эди. ОАВ маълумотларига кўра, шаҳзода Хулиан шу вақтгача отасининг соясида, омма кўзидан узоқда кун кечирган. Мана энди, халқ унинг қандай бошқарувчи бўлиши ҳақида баҳс бойлаб ётибди.

      “Наҳотки, шаҳзода Хулиан Эдмонднинг намойишига агентларини юборган бўлса?” Лэнгдоннинг қулоғи остида епископ Вальдеспинонинг таҳдидли гаплари янгради. Кўнглида уйғонган хавотирга қарамай, Лэнгдон залдаги муҳит дўстона, завқ‐шавққа тўла ва хавфсиз эканини ҳис қилди. У шогирдининг бугунги хавфсизлик жуда мустаҳкамлиги ҳақида айтганларини эслаб, Испан Қироллик гвардияси қўшимча ҳимоя бўлса керак, деган қарорга келди.

      – Эдмонд Киршнинг театр томошаларига ишқибозлигидан хабардорлар, – Амбра Видал гапини давом эттирди: – У бизни бу бўм‐бўш хонада узоқ ушлаб


Скачать книгу
Яндекс.Метрика