Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин ШармаЧитать онлайн книгу.
муваффақиятингиз ички оламингиздаги зафарларингиздан бошланади ва Сиз ҳақиқатан ҳам ўзингизни ўраб турган оламни тубдан яхшилашни ният қилган бўлсангиз, ҳаммасини ўз ички оламингизни гўзаллаштиришдан бошлашингиз лозим бўлади. Ўз ақлининг чексиз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни ўзлаштириб олишдан ҳам, амалга ошириш учун туғилганингиз мақсадларга мутлақ эришишдан ҳам улуғроқ ғалаба бўлармикан?!
СУНЪИЙ ҒОВЛАРГА ҚАРШИ ҲАЁТ ҚУДРАТИ
Тушуниб олиш лозим бўлган энг олий ҳаёт ҳақиқатларидан бири шундан иборатки, имкониятларимизни чегараловчи ягона ғов бу – ўзимиз ғов деб қабул қилганимиздир. Вазиятлар инсонлар томонидан яратилади, бошқа ҳеч ким томонидан эмас. Омадсизлардан фарқли ўлароқ, ишбилармон инсонлар ўз ҳаётларини ўзлари шакллантирганлар, буни у ёки бу вазиятга ўз ҳолича шакллантириб юборишига қўйиб бермаганлар. Сиз жон-танингиз билан эришишга тиришаётган ҳаётга етиб боришингизга, орзуларингизни рўёбга чиқаришингизга халал бераётган ва бугун олдингизда турган тўсиқлар, ғовлар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Уларнинг ҳар қайсиси ўтиб бўлмас, ечиб бўлмас, енгиб бўлмасдек туюлиши мумкин, аммо ҳеч ҳам ундай эмас.
Омадга эришишнинг энг асосий ва шу билан бирга энг содда стратегияси – бир фактни англаб етишдан бошланади: номақбул вазият деган тушунчанинг ўзи йўқ. Фақатгина, дарс олиш, мактаб олиш мумкин бўлганларигина бор. Ҳаётда хатолар умуман бўлмайди. Биз хато деб атайдиганларимиз, аслида бизнинг ўсишимизга, камолотга эришув йўлидаги марраларни забт этишимизга замин берувчи ДАРСЛАР, сабоқлардир. Агар Сиз ўзингизга турли хил чегаралар қўйишда давом этаверсангиз, чунончи: “Мен миллионер бўлишга жуда ёшлик қиламан”, “Мен жаҳон миқёсида юлдуз бўладиган даражада ҳурлиқо эмасман”, “О, менинг ўз шахсий бизнесимни бошлаш, йўлга қўйишга тоқатим етмайди” ёки “Буни амалга оширишга пулим етмайди”; у ҳолда руҳингиз секин-аста “уйқуга кета бошлайди” ва афсуски, Сиз энг нохуш башоратларда айтилгани сингари бефайз ҳаётга маҳкум бўласиз. Ўтмишингизнинг маҳбуси бўлиш жонингизга тегмадими? Келажагингиз лойиҳачиси – архитектори бўлсангиз-чи! Ҳар бир ҳодиса, албатта, маълум бир ҳикмат билан содир бўлади. Ҳар бир муаммо ўзига яраша синовга эга бўлиб, бу синов бизга кўп сабоқлар беришга ва янги ютуқларни қўлга киритишда йўлимизда кўмак бўлишга қодир. Сиз ундан тўғри ва тўлиқ фойдалана оласизми-йўқми, ҳар бир лаҳза, ҳар бир он ўзига хос эканлигини унутманг. Агар Сиз бу қадимий ҳикматни англаб, уқиб олсангиз, ҳар бир сабоқни катта мамнуният билан қарши олишни ўзлаштирасиз. Ҳар бир ҳодисада, у аввалбошда қанчалик оғир ва мураккаб кўринишидан қатъи назар, мақбул имкониятларни кўришни ўрганасиз. Мабодо бу қоидани тушунмасангиз ёки рад этсангиз, қўрқаманки, манглайингизга битилган бахтли ҳаётни рўёбга чиқаролмай қоласиз.
Инсон онги чексиз потенциалга эга бўлиб, кўпчилик одамларда, негадир, эҳтиёж сезилмасдан ҳам қолиб кетади. Айтишларича, ҳатто энг буюк олиму файласуфлар