Эротические рассказы

Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин ШармаЧитать онлайн книгу.

Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма


Скачать книгу
орзуларимиз рўёби демак.

      Маҳатма Ганди қотмадан келган, озғингина, аммо қатъиятли инсон, фақатгина сокин қаршилик кўрсатиш эвазига юз миллионлаб ватандошларини оёққа турғизишга ва қудратли бир империяни парчалашга эришди. Ваҳоланки, у бунинг барчасини Жанубий Африкада орттирилган озгинагина ҳуқуқий малакага эга оддий адвокат сифатида бошлаган эди. Айнан ўша оғриқ – адолатсизликлар етказган маънавий жароҳат оғриғи унда атрофидаги оламни тубдан яхшилашга қаратилган қатъий мақсадни, олий истакни алангалатди. Ва Ганди, ҳамма буюк инсонларда бўлгани сингари, ўз устида ишлашни бошлади. У онгу шуурини бойитишга ва ўз ҳаёт йўлини чексиз қатъият билан безашга киришди. У фаолиятининг энг аввалги босқичлариданоқ ҳаётидан музаффар шахслар тушуниши лозим бўлган ҳақиқатни англаган эди: ташқи муваффақиятлар ҳамиша ички муваффақиятлардан улгу олади. Қилаётган ишининг эзгу эканлигига бўлган қатъий ишонч билангина қуролланган бу камтарингина, оқ матога ёпинган киши улуғ мамлакатини мустақилликка олиб чиқа олди.

      Арнольд Шварценеггер биринчи марта машғулот залига қадам қўйганида жуда ёш эди. Бунинг устига, унинг оёқлари озғин, кўкраклари суякларига ёпишган, кураклари туртиб чиққан аҳволда бўлиб, буни унинг молиявий имкониятлари ҳамиша фавқулодда камтарона бўлган муҳитда улғайгани билан изоҳласа бўларди. Ҳолбуки, Арнольднинг ички имкониятлари ҳамиша баланд бўлган. Тез орада илк машғулотлар чоғидаёқ атлетлардан бирига ўзининг беш йилда “Мистер Борлиқ” (бодибилдинг бўйича энг олий мусобақа ғолибига бериладиган унвон. – Тарж.) бўлажагини айтади. Албатта, ўртоғи буни эшитиб, кулади, аммо… Арнольдни энди кўринг! Мана, амалга ошира олажак ишларидаги тўсиқларни тан олишдан бош тортган ва ўз омадига элтувчи йўлни пешона терлари билан босиб ўтолган инсонга тирик мисол! Наполеон Хилл ўзининг ажойиб китоби “Ўйла ва бой бўл”да ёзганидек: “Инсон ҳамма нарсага – ўша нарсани ўз миясида тасаввур қила олса, яратолса бас – эриша олади”.

      Шунинг учун ҳам ҳозирда Сиз учун биринчи рақамли вазифа бўлиб турган нарса бу чегарасиз фикрлашни одат тусига айлантиришдир. Онг ҳам мушакларга ўхшайди: агар қувватсизланиб қолса, унинг кучини машғулотлар ёрдамида ошириш мумкин. Агар Сиз ҳамиша нимадандир ташвишда, беҳаловат бўлсангиз ёки ўтмишингиз кишанлари билан яшашга маҳкум бўлсангиз, у ҳолда бу иллатлардан халос бўлиш сирларини китоб сўнгида келтирилган 30 кунлик дастур давомида ўзлаштириб олишингиз мумкин. Ҳозир шунчаки ёдингизда тутинг: ҳар сония, ҳар дақиқа, ҳар соату ҳар суткада миянгизни банд қилиб турган ҳар бир фикрга жавобгар бу фақат ўзингиз. Ва агар Сизга у ёки бу фикр ёқмаса, ундан фориғ бўлиш учун барча куч ва имкониятлар мавжуд. “Суперфикр” – Сиз эришажак, эга бўлажак, ҳис қилажак ва Сиз завқ олажак нарсалар ҳақидагина чек-чегарасиз фикрлашнинг қатъий одатга айлантирилган кўриниши бўлиб, босқичма-босқич ва қатъият билан бажарилувчи онг машқлари кетидан ўзлаштирилади.


Скачать книгу
Яндекс.Метрика