Эротические рассказы

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
қурилиш трести, олтита дирекция, 24 дан ошиқ қўшма механизациялашган колонна, бешта очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти, 16 дан ошиқ бошқарма ва бўлимлар, 7 та ўқув ишлаб чиқариш комбинати, учта қурилиш таъмирлаш бошқармалари, 9 та қурилиш участка, 7 та корхона, 4 та завод фаолият кўрсатиб, иқтисодий ижтимоий ривожланишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

      Кейинги йилларда Республикамиз Президенти ва ҳукуматимиз мустақилликни қўлга киритган диёримиз учун малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Олий ва ўрта махсус таълимнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш тадбирлари кўрилмоқда.

      Урганч шаҳрида 50 га яқин боғча ясли, 28 та мактаб ва 4 та ҳунар техника билим юртлари мавжуд.

      Педагогика ва тиббиёт билим юртлари, гидромелиорация ва автомобиль йўллари техникумлари, қурилиш ва банк коллежлари, мусиқа билим юртида кўплаб йигит-қизлар таҳсил олмоқдалар.

      Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига асосан Урганчда Тошкент халқ хўжалиги ва тиббиёт институтларининг филиаллари иш бошлади. Бу эса воҳа марказида малакали мутахассислар тайёрлаш борасида янги имконият уфқларини белгилаб берди. Ҳозирги кунда ана шу филиаллар базасида даволаш иши, педиатрия иши университетда эса иқтисодиёт факультетлари ташкил қилинди. Кучли билимга, иқтидорга эга мутахассисларнинг бир жойга тўпланиши натижасида информатика ва электрон ҳисоблаш техникаси, инглиз тили, кимё бўйича малакали кадрлар тайёрлашни янада яхшилаш имкониятлари яратилди. Урганч илм-фан тараққий топаётган зиёбахш масканга айланди. 1986 йилда ишга туширилган «Китоблар уйи», 1987 йилда фойдаланишга топширилган Қурбон ота Исмоилов номли вилоят кутубхонаси, 1991 йилда бунёд этилган янги замонавий босмахона биноси ҳам Урганчдаги маърифат сарчашмалари ҳисобланади.

      Мутахассислигим меъмор бўлганлиги боис Урганчда амалга оширилаётган бунёдкорлик жабҳаларини эътибор билан кузатаман. Ён дафтарларимда шаҳарда қурилган биноларнинг, турли корхоналарнинг яратилиш тарихига оид қайдлар кўп. Республика вақтли матбуотда Урганчдаги бунёдкорлик жабҳалари ҳақида ҳикоя қилувчи «Кўркам бинолар қурайлик», «Урганч бугун ва эртага», «Шаҳар чирой очмоқда», «Тез ва соз қурайлик», «Шаҳар муҳити муаммолари» номли ва яна ўзбек ва рус тилларида ўнлаб мақолаларим эълон қилинган Ушбу рисолани ёзишдан олдин ана шу мақолалар тукумини бир қатор кўздан кечирдим. Аён бўлдики, уларда айтилган фикрлар, мулоҳазалар, режалар, муаммолар ҳал этилиб, орзу умид қилганимиздек Урганч кўркам, замонавий, чиройли шаҳарга айланмоқда.

      Гуллаб-яшнаб бораётган она шаҳримда амалга оширилган ишлар, фидойи инсонлар, хуллас Урганчнинг бугуни ва эртаси ҳақида ҳикоя қилишни ният қилдим

      Меъморлар масъулияти

      Ҳар қандай шаҳар ёки


Скачать книгу
Яндекс.Метрика