Эротические рассказы

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
катта-кичик масалаларни ҳал этиш учун кўп вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга бориб келишга тўғри келар эди.

      Шаҳар табиати гўзаллигига туташ турар жой бинолари мажмуасини бунёд этиш учун изчил изланишлар олиб борилди. Урганч уйсозлик комбинатининг имкониятлари кенгайтирилди. Қурилиш конвейерларида биргина 146 – серияли эмас, 76 сериялардаги уй блоклари чиқариш йўлга қўйилди. Шаҳар меъморчилигида йирик панелли ғиштдан уйлар тиклаш ғояси амалга оша бошлади. 2, 3, 4, 6 микрорайонлар барпо этилди. Катта магистрал йўллар, темир йўл устидан ўтадиган учта баланд кўприк қурилди. Инженерлик коммуникациялари қурилиши ривож топиб, марказий водовод ётқизилди.

      Йирик коммуникация қувурлари қурилиши амалга оширилди. Кўплаб янги насос станциялар ишга туширилди.

      Урганч шаҳрининг савдо зонасида «Марказий универмаг», «Болалар дунёси», спорт дўконлари, «Китоблар дунёси» магазинлари қурилди. Янги қурилган кўп қаватли биноларнинг биринчи қаватида аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида озиқ-овқат ва бошқа рўзғорбоп буюмлар сотиладиган дўконлар ишлай бошлади.

      Қатор маъмурий бинолар ҳамда вилоят ҳокимлиги, «Урганчтрансгаз» биноси, «Почта, телефон, телеграф», вилоят суғориш тармоқлари, вилоят касаба уюшмалари бинолари, ҳозирги Тошкент тиббиёт институти филиали жойлашган бинолар шаҳар салобатини оширди. Огаҳий театри, «Хоразм» кинотеатри, «Жайҳун» меҳмонхонаси каби улкан иншоотлар Урганч ҳуснига ҳусн қўшди.

      Шаҳарсозлик тугунлари таркиб топди. Урганч шаҳар ҳокимияти биноси ва унинг атрофидаги бинолар, темир йўл вокзали биноси ва унинг атрофидаги бинолар, аэропорт биноси ва унинг атрофидаги бинолар.

      Бинолар қурилишида битта катта ғоя – бир бутун яхлит ансамбллар ташкил қилиш бош мақсад қилиб қўйилди. Натижада бир-бирига уйғун ҳолда бунёд этилган биноларда композиция, ритм, пропорция, пластика масалалари тўла ҳал этилганлиги кўзга ташланди.

      Кенг миқёсда амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари натижасида Аль-Беруний кўчасидан ўтган ёп бетон плиталар билан қопланди, йўлаклар, ариқлар, тартибга келтирилди. Шовот канали бўйларида, шаҳар марказидаги катта кўл атрофларида янги дам олиш зоналари, болалар учун кичик «шаҳарчалар» ташкил этилди.

      1988 йилдан 1997 йилгача Комил Матчанов, Матёқуб Полвонов, Алишер Қодиров, Ҳамид Худайбергановлар бош меъмор бўлиб хизмат қилдилар. Ҳозирги кунда Абдулла Байджанов шу вазифада фаолият кўрсатмоқда. Бу меъморлар иштирокида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Айниқса қадимий Хиванинг 2500 йиллигининг кенг миқёсда нишонланиши бутун Хоразм, хусусан Урганч учун ҳам муҳим воқеа бўлди. «Хива юбилейи Урганчдан бошланади» деган шиор остида 1997 йил бошидан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қизғин давом этди. Чунки чиндан ҳам Хива зиёрати, тўйига ташриф буюрадиган меҳмонлар аввало Урганч шаҳрига келишади. Меҳмон келадиган уй, кўча чиннидай


Скачать книгу
Яндекс.Метрика