Сармоядор. Теодор ДрайзерЧитать онлайн книгу.
жуда кам кўраётган бўлса-да, у ҳали ҳам миссис Сэмплни ёқтирарди.
Тахминан бир йилдан сўнг жаноб Сэмпл тўсатдан вафот этиб қолди. Бу бошқа ҳодисалар орасида арзимаган, бевақт, тасодифий ўлим, бироқ яқинлар учун ғамгин воқеа, катта йўқотиш эди. Кеч кузда у арзимаган нарса – оёғидан зах ўтиб ёки пальтосиз совуқ ҳавога чиқиб кетганида урадиган совуқдан шамоллаб қолди. Шунга қарамай, миссис Сэмплнинг гапига қулоқ ҳам солмай, дўконига борган. Вазмин одам бўлишига қарамай, у ўз ҳолича ўжар ҳам эди, ишини жон-дилидан яхши кўрарди. У ўзини яқин келажакда эллик минг доллари бор одамдек тасаввур қилаётган эди. Ва кутилмаганда шамоллаш ўпкасига ўтиб кетиб, тўққиз кун ётди ва пневмониядан вафот этди. Унинг пойабзал дўконини бир неча кунга ёпиб қўйишди, уйи таъзия изҳор қилгани келганлар ва черков хизмати ходимлари билан тўлди. Сўнгра эр-хотин Сэмпллар мурид бўлган Кэллоухилл черковида дуо ўқилиб, марҳумни кўмиб келишди.
Миссис Сэмпл эрининг ўлимига аччиқ-аччиқ кўзёш тўкди. Яқингинадан кўргани – ўлим уни даҳшатга солганди, у анча вақтгача ўзига кела олмай юрди. Унинг катта акаси Дэвид Уиггин вақтинча синглисининг ишларини ўз қўлига олди. Марҳум ҳеч қандай васиятнома қолдирмаганди. Бироқ мерос тўғрисидаги масала ҳал бўлгач, миссис Сэмпл ўн саккиз минг доллардан кўпроқ пул олди, чунки унинг бор мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига ҳеч ким қарши чиқмади. Миссис Сэмпл ўша Фронт стритдаги уйида яшашда давом этиб, гўзал бева деган ном олди.
Эндигина йигирма ёшга тўлган ёш Каупервуд бу воқеалар давомида ўзини жуда ишчан тутиб юрди. У жаноб Сэмпл касал пайтида бир неча марта кўргани келди. Дафн маросимларида ҳам қатнашди, миссис Сэмплнинг акасига марҳумнинг фаолиятини тугатиш ишларида ёрдам берди. Мотам маросимларидан сўнг у икки марта бева аёлнинг ҳолидан хабар олди ва кейин анча пайтгача кўринмай кетди.
Беш ойлардан сўнг у яна пайдо бўлди ва шундан сўнг ҳар ҳафта, ўн кунда Лилианни кўргани келишга одатланди. Яна таъкидлаш жоиз, у Лилиан Сэмплдан нима топган, айтиш қийин эди. Балки, аёлнинг чиройли, оппоқ юзи уни мафтун қилгандир, балки, аёлнинг бепарволиги унинг мағрурона нафсониятига теккандир. Бу аёлга шунчалар кучли ва эҳтиросли истаги сабабини унинг ўзи ҳам тушунтириб бера олмасди. У Лилиан ҳақида тинчгина ўйлай олмас, бироқ у ҳақда деярли гапирмасди ҳам.
Яқинлари йигит беваникига бориб туришини билишар, бироқ улар бу пайтга келиб Фрэнкнинг ақлий салоҳиятини ҳурмат қилишга ўрганганди. Фрэнк мулойим, ҳаётни севар, сергап бўлмаган даражада қувноқ ва бунинг устига сўзсиз юқорига қараб кетаётган келажак эди. Унинг пул топа бошлаганини ҳамма биларди. У ҳафтасига эллик доллар маош олар ва тез орада бу миқдор ортишини кутиш учун ҳамма асоси бор эди. Бир неча йил бурун у Филадельфиянинг ғарбий қисмида сотиб олиб қўйгани – ер участкасининг нархи ҳам кўтарилганди. Унинг кўнка линиясига тиккан пули ҳам янги пайдо бўлган компанияларнинг эллик, юз ва бир юз эллик акциялик пакетларини сотиб олгани туфайли кўпайганди;