Сармоядор. Теодор ДрайзерЧитать онлайн книгу.
пайтда фирма “Каупервуд энд Компани” деб аталаётган, “компания” сўзи шунчаки расмиятчилик учун эди). У Фрэнкка биржа иши ва бозорнинг ҳолатига оид яна бир нечта савол берди ва темир йўллар ҳақида унга нималар маълум экани ҳақида сўради. Ниҳоят, Тўққизинчи, Ўнинчи, Ўн Бешинчи ва Ўн олтинчи кўчалардан ўтадиган кўнка йўллари акцияларини иложи борича кўпроқ ва зимдан, шовқин солмай сотиб олиш режаси ҳақида айтиб берди. Бу ерда акцияларнинг бир қисмини биржадан, бошқа қисмини эса алоҳида одамлардан сотиб ола туриб, эҳтиётлик билан ҳаракат қилиш керак эди. Батлер қонун чиқарувчи органларга босим ўтказмоқчилиги ва шу йўл билан кўнка темир йўлларнинг айни пайтдаги охирги пунктларини давом эттириш учун рухсат олиш мақсади борлиги ҳақида индамай қўя қолди. У шу йўл орқали иш бошлаш пайти келганда темир йўл концернларини уларнинг йирик акционерлари ота ва ўғил Батлерлар эканлиги ҳақидаги хабар билан эсанкиратиб қўймоқчи эди. Бу узоқни кўзланган режа бўлиб, охироқибатда бу линиялар бутунлай Батлерлар оиласи қўлида бўлиб қоларди.
– Сизга маъқул бўлган ҳар қандай йўл билан шерикчилик қилишдан бошим осмонга етган бўларди, жаноб Батлер, – деди Каупервуд. – Ҳозир қўлимда катта иш бор дея олмайман, бу дастлабки қадамлар, холос. Бироқ менинг яхши алоқаларим, Нью-Йорк ва Филадельфия биржасида ўз ўрним бор. Менга иш билан мурожаат қилганлар, менимча, доим натижаларидан хурсанд бўлишган.
– Фаолиятингиз ҳақида баъзи нарсалардан хабардорман, – такрорлади жаноб Батлер.
– Жуда яхши. Сизга керак бўлсам, идорамга кирарсиз ёки ёзиб юборсангиз, ўзим олдингизга келаман. Сизга ўзимнинг махфий кодимни айтаман: ёзган нарсаларингиз ҳаммаси қаттиқ сир сақланади.
– Майли, майли! Энди ҳозир бу ҳақда ортиқ гаплашмаймиз. Тез орада биз яна учрашамиз ва ана ўшанда менинг банкимда сизга маълум бир миқдордаги суммага кредит очилади.
Жаноб Батлер ўрнидан турди ва деразадан ташқарига қаради. Каупервуд ҳам ўрнидан турди.
– Бугун ҳаво жуда яхши, шекилли?
– Жуда ажойиб!
– Демак, вақти келиб яқинлашиб кетамиз деб умид қилсам бўлади, – дея жаноб Батлер Каупервудга қўлини узатди.
– Мен ҳам шундай бўлади, деб умид қиламан.
Каупервуд ташқарига йўналаркан, Батлер уни катта эшиккача кузатиб қўйди. Шу пайт кўчадан ёшгина, юзлари қип-қизил, қип-қизил пелеринасининг капюшонини олтинранг сочлари устига ташлаб олган кўзлари ҳаворанг қиз югуриб кириб келди.
– Вой, дадажон, сал қолса, сизга урилиб кетардим!
Қизнинг кўзлари чақнаб аввал отасига, кейин Каупервудга қараб жилмайди. Қизнинг тишлари ялтираб турар, улар оппоқ ва майда бўлиб, лаблари бўлса қип-қизил ғунчадек эди.
– Бугун вақтли қайтибсанми? Мен бутун кун бўйи қоласан деб ўйловдим.
– Ўзи шундай қилмоқчи эдим, кейин фикримдан қайтдим.
Қиз қўлларини силкитганча нари кетди.
– Демак, бир-икки кун кутиб турамиз. Хайр! – деди жаноб Батлер.
– Хайр!
Каупервуд