Эротические рассказы

Сармоядор. Теодор ДрайзерЧитать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
Гаррисбергда ҳомийлари бор. Шаҳарда ҳам уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ўз одамлари етарли. Штатнинг бош прокурори ва ғазначиси билан улар жуда яхши муносабатда. Мен ўз хизматимни таклиф қилиб, ҳатто заёмларни тарқатишни бўйнимга олсам ҳам, бу ишни барибир менга топширишмайди. Бу нарса бир марта бўлгани йўқ. Дўстларимнинг қўллаб-қувватлаши, таъсир ўтказа олишидан кўнглим тўқ бўлиши керак. Бу ишлар қандай қилинишини яхши биласиз-ку…

      – Агар кимга мурожаат қилиш кераклигини билсангиз, бу ишлар жуда осон ҳал қилинади. Масалан, Жимми Оливерни олайлик – озми-кўпми, унинг ҳамма нарсадан хабари бор.

      Жимми Оливер ўша пайтда округ прокурори бўлиб, вақти-вақти билан Батлердан қимматли маслаҳатларини аямасди. Бахтли тасодифга кўра, у ҳали ҳам штатнинг ғазначиси билан дўстона муносабатда экан.

      – Сиз заёмнинг қанчасини мўлжаллаяпсиз?

      – Беш миллионини.

      – Беш миллион?! – Батлер ўтирган жойида қаддини ростлади. – Йигитча, нималар деяпсиз? Ахир бу жуда катта пул! Шунча кўп облигацияни қаерга ўтказасиз?

      – Мен беш миллионга ариза бераман, қўлимга эса фақат бир миллионлик қимматли қоғоз оламан, – юмшоқлик билан Батлерни тинчлантирди Фрэнк. – Бундай талабнома фақат обрўимни кўтаради, обрў эса бозорда қадр-қийматга эга.

      Батлер енгил хўрсиниб, креслога суянди.

      – Беш миллион?! Обрў?! Сиз эса фақат бир миллион хоҳлаяпсизми? Майли, бу бошқа гап! Очиғи, бу ёмон фикр эмас. Аслида бу пулни топа оламиз.

      Батлер кафти билан иягини силаб қўйиб, каминдаги оловга тикилди.

      Каупервуд шу куни кечқурун Батлерларникидан кетаётиб, у алдамаслигига ва бу иш учун ўзининг бутун техникасини ишга солишига шубҳа қилмаётганди. Бир неча кун ўтиб Батлер уни шаҳар ғазначиси Жулиан Боуд билан таништирганида у ҳайрон бўлмади ва бу нимани англатишини тушунди. Боул эса Каупервудни Ван-Ностренд штати ғазначиси билан таништириш ва иши ижобий ҳал бўлишини шахсан кузатиб туришга ваъда берди.

      – Сиз, албатта, банкнинг тишлари жуда бақувватлигини яхши биласиз, – Батлернинг уйида бўлиб ўтган учрашувда Каупервудга қараб деди Жулиан Боуд. – Уни ким бошқариши ҳам сизга яхши таниш. Улар заём ишига четдан одам суқилишини хоҳлашмайди. У ерда уларнинг юқоридаги (Боуд Гаррисберг штатини назарда тутаётганди) вакили билан гаплашдим. У заём билан бўлаётган ишларга кимдир аралашишига асло йўл қўймасликларини айтди. Агар айтганингизни қилмоқчи бўлсангиз, бу ерда, Филадельфияда анча нохушликларга дучор бўлишингиз мумкин – ахир улар жуда кучли одамлар. Сиз заёмларни қаерда тарқатишни тасаввур қиляпсизми?

      – Ҳа, тасаввур қиляпман.

      – Майли, унда ҳозир энг яхшиси – ҳамма нарсани сир тутиб туриш. Ариза топширинг, губернатор рухсат бергач, Ван-Ностренд уни тасдиқлайди. Ўйлайманки, губернатор билан тил топиша оламиз. Рухсат олганингиздан кейин эса, менимча, сиз билан яхшилаб гаплашиб олмоқчи бўлишади, бироқ энди бу – сизнинг муаммоингиз.

      Каупервуд


Скачать книгу
Яндекс.Метрика