Эротические рассказы

Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус ШвабЧитать онлайн книгу.

Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб


Скачать книгу
тасвирлайди. Гарчи бу ғоя иқтисодчилар орасида мунозарага сабаб бўлса-да, муҳим хулосалар чиқаришга имкон беради. Агар фикр тўғри бўлса, глобал ЯИМ ўсиш тезлиги янада камайиши мумкин. Глобал ЯИМ ҳажмининг йиллик ўсиши 2 фоизгача тушиб кетди деб тасаввур қилайлик, бу эса унинг ҳажми икки баробар ортиши учун 36 йил керак бўлади демакдир.

      Глобал ўсиш секинлашувини сармоянинг нотўғри тақсимланиши, қарздорлик ортиши ва демографик ўзгаришлар каби қатор сабаблар билан тушунтириш мумкин. Улар ичидан технологик тараққиёт билан боғлиқ иккитасини: аҳоли ёшининг ортиб бориши ва маҳсулдорликни кўриб чиқамиз.

Аҳолининг қариши

      Жаҳоннинг айни пайтдаги 7.2 миллиард аҳолиси 2030 йилга бориб 8 миллиардга, 2050 йилгача эса 9 миллиардга eтиши башорат қилинмоқда. Бу умумий талабнинг ортишига олиб келиши керак. Аммо муҳим аҳамият касб этувчи яна бир демографик ўзгариш – кексайиш ҳам бор. Кенг тарқалган қарашларга кўра, кекса ёшдаги аҳолининг ортиб бориши асосан Ғарбдаги бой давлатларга хос. Аммо бу фикр у қадар тўғри эмас. Туғилиш кўрсаткичларининг аҳоли сонини турғун тутиб турувчи даражадан камайиши нафақат бундай ҳолат дастлаб бошланган Eвропада, балки Жанубий Америка ва Кариб денгизи ҳавзаси, Осиёнинг катта қисми, шу жумладан, Хитой ва жанубий Ҳиндистон, ҳаттоки Ливан, Марокаш, Эрон сингари Яқин Шарқ ҳамда шимолий Африканинг айрим мамлакатларида ҳам кузатилмоқда.

      Агар нафақага чиқиш ёши кескин оширилиб, жамиятнинг ёши катта вакиллари ҳам ишчи кучи сифатида ҳисса қўшишда давом этмаса (иқтисодиётга ижобий таъсир қилувчи зарурат), кекса ёшдаги аҳолининг ортиши катта иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлади. Чунки ғамхўрликка муҳтож кексалар сони ортиб боргани сари меҳнатга лаёқатли аҳоли камайиб боради. Кексалар сони ортиб, ёшлар сони камайгани сари уй, уй жиҳозлари, автомобиль ва бошқа шу каби катта харажат талаб қилувчи маҳсулотларни харид қилиш, бунга қўшимча равишда тадбиркорлик соҳасида таваккал қилувчи одамлар ҳам камаяди. Бунинг сабаби қариётган ишчилар қўлидаги маблағдан янги корхоналар яратишдан кўра яхшироқ шароитда нафақага чиқиш учун фойдаланишни афзал кўришидадир. Бу ҳолат одамлар нафақага чиқиб, омонатларини қайтариб олганда омонат ва сармоя ҳажми камайишини бироз мувозанатлаштиради.

      Мазкур одатлар ва моделлар ёши катталар сони ортиб бораётган жамиятлар мослашгани сари ўзгариши мумкин. Бироқ технологик инқилоб маҳсулдорликнинг жадал ўсишига сабаб бўлмаса, кексалар сони ортиб бораётган дунёда ўсишнинг секинлашиши умумий қоида сифатида қолаверади. Технологик инқилобнинг маҳсулдорликка таъсирини содда қилиб “қаттиқ ишлаш эмас, балки ақл билан ишлаш” деб таърифлаш мумкин.

      Тўртинчи саноат инқилоби бизга узоқроқ, соғломроқ ва фаолроқ яшаш имконини беради. Ривож ланган давлатларда ҳозирда туғилаётган болаларнинг чорак қисмидан кўпи 100 йил умр кўриши кутилаётган жамиятда яшар эканмиз, меҳнат ёшидаги аҳоли, нафақа ва шахсий ҳаётни режалаштириш сингари тушунчаларни қайта кўриб чиқишимиз зарур.Скачать книгу

Яндекс.Метрика