Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус ШвабЧитать онлайн книгу.
ва функционалликка эга. Аммо уларни бозорга eтказиб бериш усуллари биз баҳолашга ўрганган анъанавий усуллардан тубдан фарқ қилади. Кўплаб янги маҳсулот ва хизматларнинг рақобатчилари йўқ, қўшимча харажатлар ҳажми нолга тенг ёки рақобатга бой бозор тузилмаларидан рақамли платформалар орқали фойдаланади. Буларнинг барчаси нархни туширади. Бундай шароитда анъанавий статистик усулларимиз қийматдаги ҳақиқий ўсишни кўрсата олмаслиги мумкин, чунки умумий савдо ва юқорироқ даромадлар истеъмол ҳажми ортганини ҳали акс эттирмаган бўлади.
“Google”нинг бош иқтисодчиси Хэл Вариан талабга асосланган иқтисодиёт қудрати орқали мобил илова ёрдамида такси чақириш ёки автомобилни ижарага олишдаги самарадорлик каби кўплаб мисолларни келтиради. Самарадорликни ва шу билан бир қаторда маҳсулдорликни оширадиган кўплаб бошқа хизматлар мавжуд. Аммо улар асосан бепул бўлгани сабабли уйда ва ишда катта фойда келтиради. Натижада маълум хизматдан олинадиган фойда ҳамда миллий статистикада ўлчанган иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари орасида тафовут келиб чиқа ди. Шунингдек, бу иқтисодий кўрсаткичларда келтирилганидан кўра самаралироқ ишлаб чиқараётганимиз ва истеъмол қилаётганимизни англатади.22
Яна бир фикрга кўра, учинчи саноат инқилоби таъсирида пайдо бўлган маҳсулдорлик, катта эҳтимол билан ўз кучини йўқотмоқда. Тўртинчи саноат инқилоби асосида вужудга келаётган янги технологиялар тўлқини туфайли маҳсулдорликда содир бўлиши кутилаётган кескин ўсиш эса ҳали олдинда.
Дарҳақиқат, амалиётга суянувчи оптимист сифатида тўртинчи саноат инқилоби дунёга кўрсатадиган ижобий таъсирни сезиш остонасида турганимизга аминман. Бундай оптимистик қарашларим қуйидаги уч сабабга асосланган.
Биринчидан, тўртинчи саноат инқилоби бутун дунёдаги шахслар ва жамиятларни ўзаро боғлаб, имкониятларини кенгайтиради. Шунинг ҳисобига у мавжуд маҳсулот ва хизматларга бўлган талабни ошириш орқали жаҳон иқтисодиётида икки миллиард одамнинг шу пайтгача қондирилмаган эҳтиёжларини интеграциялаш имконини беради.
Иккинчидан, тўртинчи саноат инқилоби юзага келадиган ножўя ташқи таъсирларни бартараф этиш ва шу жараёнда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш имкониятимизни кенгайтиради. Мисол сифатида энг йирик ножўя ташқи таъсирлардан бири бўлган карбонат ангидрид ажралишини олайлик. Яқин вақтларгача яшил технологияларга сармоя киритиш фақат ҳукуматлар катта моддий ёрдам берганидагина эътиборни тортарди. Бу ҳол тобора камайиб бормоқда. Қайта тикланадиган энергия, ёнилғи самарадорлиги ҳамда энергияни захиралаш соҳаларидаги технологик ютуқлар нафақат уларга сармоя киритишдан келадиган фойдани ошириб, ЯИМ ўсишига олиб келади, балки замонамизнинг йирик глобал муаммоси бўлган иқлим ўзгаришига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Учинчидан, кейинги бўлимларда келтирилганидек, мен билан мулоқотда бўлган бизнес, ҳукумат ва фуқаролик жамияти раҳбарларининг барчаси рақамли технологиялар тақдим этаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ўз ташкилотларини ўзгартиришда
22
Иқтисодчи Брэд ДеЛонг қуйидаги мақоласида мазкур фикрни ифодалайди: Ж. Брэдфорд ДеЛонг, “Making Do with More,” Project Syndicate, 2015 йил 26 февраль. http://www.project-syndicate.org/commentary/abundance-without-living-standards-growth-by-j–bradford-delong-2015-02