Эротические рассказы

Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. СэлинджерЧитать онлайн книгу.

Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер


Скачать книгу
учрашувга чиқаётган қиз.

      – Йўғ-е? – дедим мен. – Исми нима экан?

      Бу мени анча қизиқтириб қўйганди.

      – Нима эди-я… Уф. Ҳа, Жейн Галлагер.

      Эҳ, у шу сўзларни айтганида ҳайратдан тош қотиб қолдим.

      – Жейн Галлагер! – дедим. Бу исмни эшитиб ҳаттоки ўтирган жойимдан туриб кетсам бўладими! Қулоқларимга ишонмаётгандим. – Ҳа рост. Мен уни танийман. Бултур ёзда у билан деярли ён қўшни бўлганмиз. Унинг Доберман пинчери бўларди. Биз ўша кучук баҳона танишиб қолгандик. Қачон қараса унинг кучуги боғимизга…

      – Ҳолден, ёруғни тўсиб турибсан, худо ҳақи, – деди Стредлейтер. – Туришга бошқа жой қуриб қолганми?

      Эҳ, жуда ҳаяжонланиб кетаётган эдим. Жуда.

      – У ҳозир қаерда? – сўрадим. – Янги қурилган кичик бинодами?

      – Ҳа.

      – Қандай қилиб мени унутмаган бўлиши мумкин? У Б.М.да ўқияптими? Ўша ерда ўқисам керак деганди. Шиплига боришим ҳам мумкин деганди. Уни Шиплида ўқияпти деб юрардим. Наҳотки, мени унутмаган бўлса? – ҳаяжонимни боса олмаётган эдим. Ростдан ҳам.

      – Худо ҳақи, билмайман. Қоч, сочиғимни босиб турибсан, – деди Стредлейтер. Унинг жиннича сочиғига ўтириб олибман.

      – Жейн Галлагер, – такрорладим яна. Ҳамон ўзимга келолмаётгандим. – Ё тавба-а.

      Бизнинг Стредлейтер эса сочига гел суртаётганди. Менинг гелимни.

      – У раққоса, – дедим мен. – Балетми, ишқилиб-да. Ёзнинг жазирама иссиғида ҳам кунига икки соат рақс билан шуғулланарди. Машғулотлар бора-бора унинг оёқларини йўғонлаштириб, хунук қилиб қўйишидан ташвишланарди. Биз доим бирга шашка ўйнар эдик.

      – Шошма, нима ўйнардик дейсан?

      – Шашка.

      – Шашка?! Эҳ, худойим!

      – Ҳа, шашка ўйнардик. У битта ҳам “қиролича”ни ишлатмасди. Тошини “қиролича” қилволиб, ҳеч уни юрмаса дегин. Жейн ҳамма “қиролича”ларини орқа қаторга тизиб, уларни шунчаки сақлаб турарди. Ўйин тугагунча ҳам улардан ҳеч фойдаланмасди. Унга “қиролича”ларнинг мана шундай бир қатор бўлиб туриши ёқар эди.

      Стредлейтер чурқ этмади. Бундай мавзулар кўпчиликни қизиқтирмайди ўзи.

      – Бизнинг клубда Жейннинг онаси ҳам ишларди, – дедим. – Бир пайтлар соққа топиш учун ўйинчиларнинг турли хоккей анжомларини кўтариб юрганман. Бир-икки сафар унинг онаси учун ҳам ишлаб берганман. Бечора тўққизта чуқурча орасида бир юз етмиш марталаб бориб келарди.

      Стредлейтер менга деярли қулоқ солмаётганди. У ўзининг сочларини башанг қилиб тараш билан банд.

      – Унинг ёнига бориб сўрашиб қўйсам бўларди. Нима дейсан? – сўрадим мен.

      – Албатта, нега бўлмас экан?

      – Ҳа, бораман, бир дақиқадан кейин.

      Стредлейтер сочига фарқ оча бошлади. Одатда у сочини соатлаб тарарди.

      – Жейннинг ота-онаси ажрашиб кетган. Кейин ойиси бир итдан тарқаган пиёнистага эрга текканди, – дедим мен. – У кишини жуда яхши эслайман. Ўзи қилтириқ, оёқлари жун босиб кетган эди. У доимо калта иштон кийиб юрарди. Жейннинг айтишича, у қандайдир драматург эмиш. Лекин қачон кўрсам маст аҳволда детектив радиодрамани тинглаб ўтирган бўларди. У жин


Скачать книгу
Яндекс.Метрика