Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. СэлинджерЧитать онлайн книгу.
кетар экан? Лагуна бутунлай муз билан қопланиб тош қотганда ўрдаклар қаерга кетиши ҳақида бош қотираётгандим. Балки бирор кимса юк машинасида келиб, лагунадан уларни олиб, ҳайвонот боғига ёки шунга ўхшаш бирор жойга олиб борар. Балки улар шунчаки учиб кетар.
Шундай бўлса ҳам, мен омади кулган бола эдим. Гап шундаки, мен бир вақтнинг ўзида жаноб Спенсерга валдираш билан бирга ана шу ўрдаклар ҳақида ҳам ўйлай олардим. Бу кулгили. Ўқитувчи билан гаплашаётганда қаттиқ ўйлашингиз шарт эмас. Лекин у гапираётганимда тўсатдан гапимни бўлиб қўйди. Доим шундай қилади у.
– Бўлиб ўтган ишларга нима дейсан, йигитча? Буни билишни жуда хоҳлардим. Жудаям.
– Пенсидан ҳайдалганим ҳақида гапиряпсизми? – сўрадим мен.
Тошбақанинг терисидек буришиб кетган кўксини ёпақолса-чи деб ўйлардим. Бу унчалик ҳам чиройли манзара эмасди.
– Адашмасам, Элктон Ҳилз ва Уоттон мактабларида ҳам бирмунча қийинчиликка учрагансан, шундайми? – Энди нафақат кинояли, балки ғашга тегувчи оҳангда сўради.
– Элктон Ҳилзда бунчалик қийналмаганман, – дедим унга. – У ерда бирор фандан йиқилмаганман ҳам, шунчаки ташлаб кетганман десаям бўлади.
– Нима учун? Сўраганнинг айби йўқ.
– Нима учун? О, бу жуда узун ҳикоя, сэр. Очиғи, буни тушунтириш анча қийин.
У билан майдалашиб, пачакилашиб ўтиришни хоҳламадим, барибир буни тушунмасди. Қария Спенсернинг ақли етмасди барибир. Элктон Ҳилзни ташлаб кетганимнинг энг катта сабабларидан бири – атрофим тўла сохталик эди. Шу холос. Мактабда бундайлар ошиб-тошиб ётганди. Масалан, мактаб мудири жаноб Ҳаасни олайлик. Мен учратганлар ичида энг муттаҳами мана шу бўлади. Қари така Турмердан беш баттар. Масалан, мункиллаган Ҳаас якшанба кунлари мактабга келган ота-оналар билан қўл бериб сўрашиб чиқарди. Ишқилиб, ота-оналар олдида шундай ялтоқланадики… Баъзи ўқувчиларнинг бечораҳол ота-оналари бундан мустасно. У хонадошимнинг ота-онаси билан сўрашишини бир кўрсангиз эди. Айтмоқчиманки, агар бирор боланинг онаси бақалоқ ёки кулгили тарзда кийинган бўлса-ю, бошқа бировнинг отаси баҳайбат елкали костюм, бунинг устига ғалати оқ-қора пойабзал кийиб олган бўлса, у ҳолда жаноб Ҳаас улар билан сохта табассум қилганча, қўл учида сўрашиб дарров нари кетади. Ва “тузукроқ” ота-оналардан бирортаси билан ярим соат гаплашиб туради. Бундай майнабозчиликка тоқат қилолмайман. Ақлдан озиш ҳеч гапмас. Бу мени тушкун қилади, жинни бўлай дейман. Ўша лаънати Элктон Ҳилзни кўрарга кўзим йўқ эди.
Шу пайт қария Спенсер мендан бир нарса сўрагандек бўлди, лекин эшитолмай қолдим. Ҳаас ҳақида ўйлаётгандим.
– Лаббай, сэр?
– Пенсини ташлаб кетаётганингдан бироз бўлса ҳам кўнглинг ғаш бўляптими?
– Ҳа-ҳа, кўнглим бузилгани рост, лекин ҳечқиси йўқ. Бундан жуда қаттиқ афсусланмаётганимга ишончим комил. Ҳар нечук, ҳозирча шундай. Фикримча, бу мени унчалик ташвишлантирмади. Афсусланишим учун бироз вақт ўтиши керак. Ҳозир фақат чоршанба куни уйга кетиш ҳақида ўйлаяпман, холос. Ғирт овсарман-да,