Эротические рассказы

Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. СэлинджерЧитать онлайн книгу.

Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер


Скачать книгу
Хона ўлгудай иссиқлигидан уйқум келарди. Пенсида совуқдан тарашадек қотиб қоласан ёки иссиққа чидай олмай асфаласофилинга равона бўласан.

      – Вой абжир-ей, ўргилдим, – деди у. – Ҳой, менга қайчингни бир дақиқага бериб турсанг-чи? Қўл етадиган жойдами ўзи?

      – Йўқ, нарсаларимга қўшиб йиғиб қўйганман. Жавоннинг тепасида турибди.

      – Шундоқ олиб бера қол, – ялинсинди у. – Тирноғим ажралиб қолибди, шуни қирқиб ташламасам бўлмайди.

      Нарсаларингни йиғиб қўйганмисан, чамадонингни жавон тепасига қўйганмисан – бу билан унинг бир тийинлик иши йўқ эди. Барибир унга қайчини олиб беришга мажбур бўлдим. Олиб бераётиб, нариги дунёга кетишимга ҳам бир баҳя қолди. Жавоннинг эшигини очганимни биламан, бошимга Стредлейтернинг ёғочдан ясалган теннис ракеткаси тушса бўладими. Кўзимдан ўт чиқиб кетди. Эклининг эса ичаги узилаёзди. У йўғон овозда кула кетди. Чамадонни пастга тушириб, ундан қайчини олиб бергунимча ҳам кулгидан тўхтамади. Шунга ўхшаган нарсалардан, айтайлик, бирор боланинг бошига тош келиб урилса, Эклининг жони кирарди.

      – Бирам кулгига ўчсан-да, бола пақир. Шуни биласанми ўзинг? – дедим унга қайчини узата туриб. – Кел, сенинг менежеринг бўлай. Ўзим сени ўша қурғур радиога ишга жойлаб қўярдим.

      Мен қайтиб жойимга ўтирдим, у эса косовдек бўлиб кетган бесўнақай тирноқларини олишга киришди.

      – Тирноғингни полга туширмасанг бўларди, – дедим мен. – Ҳа, стол устида олсанг бўлмайдими? Тунда турсам кейин косовдек тирноқларинг оёғимга ботиб юрмасин.

      У барибир ўз билганидан қолмади. Бунақа безбетни кўрмаганман. Чин сўзим!

      – Стредлейтер ким билан учрашувга чиқаркан? – сўради у. Экли Стредлейтерни ёмон кўрса ҳам, уни қайси қизлар билан учрашиб юрганини ҳеч назардан қочирмасди.

      – Билмасам. Нега сўраяпсан?

      – Шунчаки ўзим. Биласан-ку, ўша ярамасни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ. Ўша ўйнашдан бўлганга тоқатим йўқ.

      – Лекин унинг сен ҳақингда фикри жуда яхши. Ҳатто менга сени шаҳзоданинг ғирт ўзгинаси я деб айтган, – дедим мен. Калака қилмоқчи бўлсам кўпинча одамларни “шаҳзода” деб атайман. Зерикканда асқатади-да.

      – Қачон қарама бурни осмонда, – деди Экли. – Айтяпман-ку, бирам ёқмайди шу баччағар. Нима, сен уни…

      – Ҳой, тирноқ ўлгурни стол устига олсанг нима қиларкан-а?! Ўзи ҳам юз марта…

      – Ўзини ҳаммадан зўрман деб ўйлайди, – гапимни бўлди Экли. – Ўша ярамасни ақлли деб ҳам бўлмайди. Лекин у ўзини даҳоман деб ҳисоблайди. Ҳойнаҳой у ўзини энг…

      – Экли! Худо ҳақи! Илтимос сендан, тирноқ ўлгурингни стол устига ол! Юз марта айтдим-ку, ахир!

      Ниҳоят у тирноғини стол устига ола бошлади. Шунақа, у фақат бақирсанггина айтганингни қиларди.

      Бироз уни кузатиб туриб, сўнг гап бошладим.

      – Стредлейтер тишингни тозала деб айтгани учун ундан аразлаб юришингни биламан. У сени камситмоқчимасди, неча марта айтиш керак сенга буни. Тўғри, балки ноўрин гапириб қўйгандир. Лекин сени хафа қилмоқчи эмасди. У шунчаки ҳеч бўлмаса онда-сонда тишингни тозалаб турсанг, ҳам чиройли кўринасан, ҳам ўзингни яхши ҳис


Скачать книгу
Яндекс.Метрика