1985. Энтони БёрджессЧитать онлайн книгу.
align="center">
МАМЛАКАТЛАР ВА БУЮК ДАВЛАТЛАР: МУНОЗАРА
Замонавий дунёдаги кучлар мувозанати Оруэллнинг тўқималари билан қандай таққосланади?
Тамоман ўзгача. Супер кучлар пайдо бўлдилар, аммо, маълум бўлдики, улар учун кичикроқ давлатлар устидан назоратни амалга ошириш осон эмас. Митти давлатлар катталари томонидан ютиб юборилмади. Урушдан кейинги давр регрессив руҳ, беҳисоб собиқ мустамлакаларнинг ажралиб чиқиши, мустақил диктатуралар, олигархиялар ва чин демократиялар тўпламларининг вужудга келиши билан ажралиб турди. Тўғри, ҳозир таъсир доиралари, бир-бирига сингишиб кетган тизимлар ва ҳоказолар ҳақида кўп гапирилмоқда, лекин шунга ўхшаш мафкурага эга бўлган Оруэлл моделининг улкан марказлашган блоклари мавжуд эмас. Ҳокимият манбаи қани унда? Давлат механизмларини ағдариб ташлашга қодир ҳақиқий ҳокимият Ислом нефтида оқмоқда. Оруэлл учун Яқин Шарқ улкан кучлар тасарруф этиш учун баҳслашадиган арзон ишчи кучи манбаи бўлиши лозим эди. Ислом – мана, темир мушти билан қоронғу асрларда насронийликни тормор этган, ҳақиқий жанговар эътиқодидан маҳрум этилган (Иккинчи Ватикан черковига раҳмат) Ғарбга ҳамон таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, кучли диний мафкурага эга том маънодаги супер куч.
Ё, Тангрим! Аммо, умуман олганда, сиз Оруэллнинг башоратлари айрим жабҳаларда амалга ошганлигини эътироф этишингиз керак. Америка, Россия ва Хитой тиш-тирноғигача қуролланган, бир-бирига ҳужум қилишга шай турган учта даҳшатли буюк давлат ўрнига ўтишлари мумкин.
Аммо, улар ҳужум қилмаяптилар. Ҳеч қандай ошкора таҳдид бўлмади. Ҳа, оғзаки “жанглар” бор, бироқ, Москва, Пекин ёки Нью-Йоркка ядро ҳужумлари уюштирилмади.
Демак, ҳеч қандай мангу уруш йўқ, шундайми?
Тўғри, йилига бор-йўғи икки-учта майда урушлар. Ҳиндистон Покистон билан, Исроил Миср билан, Иордания Сурия билан жанг қилмоқда. Фаластин, Кения, Ҳинди-Хитой, Жазоир, Ангола, Мозамбик, Тибет, Нигерия, Юнонистон, Голландия Янги Гвинеяси, Конго, Кипр, Ява ҳамда Гоадаги отишмалар. Буюк мамлакатларнинг ҳеч қандай ошкора тўқнашуви йўқ, у фақат воситачилар орқали рўй бермоқда. Корея ва Вьетнам сингари. Ёки 1967 йилда Голан тепаликларидаги рус ҳарбий маслаҳатчилари каби. Руслар ҳам, хитойликлар ҳам Яман Халқ Озодлиги фронти учун мужоҳидларни тайёрламоқдалар. Ва рус қўшинлари 1953 йилги Шарқий Германиядаги қўзғолонни бостириш, 1956 йилда венгерларга, 1968 йилда чехларга ўз жойларини кўрсатиб қўйиш учун бевосита ва очиқ иштирок этишди.
Аммо, Оруэлл Евроосиёсининг куртаклари, яъни советлаштирилган Европа бор-ку.
Лекин, Европанинг қайси қисми унга кирди? Ғарбий Европа автократиядан нафақат Гитлер истибдоди, балки узоқ йиллик пруссизм ва Габсбурглардан кейин ҳам чарчаган. Россия Евроосиёни куч билангина барпо этиши мумкин эди. Бироқ, Россия ҳам, Америка ҳам ҳаддан ташқари куч ишлатишдан қўрқадилар. Митти давлатларнинг таваккалига маҳаллий урушларни