Эротические рассказы

Латте омили. Джон Дэвид МаннЧитать онлайн книгу.

Латте омили - Джон Дэвид Манн


Скачать книгу
сал қиялатганча бир сония бармоғини лаблари устига қўйди, сўнг деди:

      – Келинг, сиздан бир нарса сўрай: бу суратни сотиб олишингиз учун нимани ўзгартиришингиз керак бўларди?

      – Очиғини айтсам, менга ҳозиргидан кўра кўпроқ маош тўланадиган иш керак бўларди.

      – Ҳа-а, – деди у. – Мабодо шахсий нарсалар ҳақида сўрасам, қаршимасмисиз?

      – Қандай қилиб бунга қарши бўлишим мумкин? – деди Зои. – Сиз аллақачон қабр тошимни ҳам чиздингиз. Демак, шахсий ишларимга ҳам аралашиб бўлгансиз.

      – Ўринли танбеҳ, – деди Ҳенри кулиб. – Қаерда ишлардингиз? Қуйи Манҳэттенда деганмидингиз?

      Зои бош ирғади.

      – Жаҳон савдо марказида, – деди ва саёҳат журналидаги ишини қисқача тасвирлаб берди.

      – Ўйлашимча, бу иш учун сизга дурустгина маош тўлашса керак.

      – Дурустгина, – қўшилди Зои. – Лекин унчалик катта эмас. Бруклиндаги ҳаёт эса қимматга тушади.

      – Тўғри. Сўрашга изн берсангиз, яна бир савол: бу компанияда тахминан қанча вақтдан буён ишлаяпсиз?

      – Олти йиллардан бери.

      – Тушунарли. Ақлли одам учун бу ўз ишида муваффақиятга эришиш учун етарли давр. Ўйлайманки, ҳозир сиз олти йил аввалгидан кўра кўпроқ пул топасиз. Тўғри айтдимми?

      – Ҳа, тўғри, – маъқуллади Зои.

      Ҳенри тағин бош ирғади.

      – Хўш, сиз олти йил олдингидан бойроқмисиз?

      Зои кўзларини пирпиратди.

      – Бойроқ? – такрорлади у худди бегона тилдаги сўзни айтаётгандек.

      – Масалан, энди орттирган пулингиз – ўзингиз хоҳлаган нарсага сарфлашингиз мумкин бўлган кичик жамғармангиз борми?

      Дарҳақиқат, икки йил олдин, Зои ёрдамчи муҳаррир лавозимидан муҳаррир лавозимига кўтарилганида, яхшироқ маош ола бошлаганди. Аммо у қанча кўп пул топса, яшаш ҳам шунчалик қимматга тушаётганга ўхшарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳозир топаётган пулидан харажатлари ва қарзлари кўпроқ эди.

      – Бойроқ… – такрорлади Зои. – Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Бойиб кетганим йўқ.

      – Сиз ёлғиз эмассиз, – деди Ҳенри. – Яқинда бир тадқиқотнинг ҳайратланарли натижаларини ўқидим, мамлакат аҳолисининг ярмида ҳатто фавқулодда вазиятларда ишлатиш учун ҳам қўшимча 400 доллар пул топилмас экан. Ҳар ўнта одамдан еттитаси у маошдан бу маошгача учма-уч тирикчилик қилаётганини айтаркан. Кўпчилик эса ҳатто кундалик харажатларини кредит карта ҳисобидан тўлайди.

      – Ростданми? – Зои кўп одамлар у билан бир қайиқда – бир хил вазиятда эканига унчалик ҳайрон бўлмади. Ахир шунинг учун ҳам у ишлайдиган саёҳат журнали жуда машҳур эмасми? Одамлар қурбим етмайди деб, ўзларига раво кўра олмаган саргузаштларни журнал саҳифаларидан томоша қилишни севадилар.

      – Аммо ундан ҳам қизиқроқ жойи, – деди Ҳенри, – тадқиқотда қатнашган инсонлардан нима учун пулини тежамагани ёки қандайдир пенсия режаси4 ни бошламагани ҳақида сўрашганда, деярли ҳамма бир хил – “ойлигим етарли эмас” деб жавоб берган, – Ҳенри кулиб юборди. – Уларнинг бари камида шундай дейишган, лекин, албатта, бу тўғри эмас. Даромадининг ортиши ҳеч қанақасига уларнинг


Скачать книгу

<p>4</p>

Пенсия жамғармаларини мустақил шакллантириш имконини берувчи нодавлат пенсия таъминоти тури.

Яндекс.Метрика