Латте омили. Джон Дэвид МаннЧитать онлайн книгу.
кетмагунча, – деб ўйлади у. –Ёки чўл ўртасида қолгунича…”
– Бойлик, молиявий эркинлик, – деди Ҳенри стол ёнига ўтиб ва Зоига ўгирилди, – бу унчалик мураккаб нарса эмас, бор-йўғи уч қадамлик жараён.
– Келинг, бу уч қадамни тахмин қилиб кўраман, – деди Зои. – Энг машҳур тароналар қаторидан жой оладиган қўшиқ ёзиш, лотереяга ютуқ чиқиши ва одатда тез-тез бахтсиз ҳодисага дучор бўладиган бой қариндошингдан мерос қолиши…
Ҳенри кулганча стулга ўтирди. Зои эса аввалги кундагидек унинг ёнидан жой олди.
– Мен буни “молиявий эркинликнинг учта сири” деб атайман, – сўз бошлади Ҳенри. – Гапларим бироз баландпарвоз туюлиши мумкин-у, лекин бу кўзга кўринмайдиган сирлардир. Ҳамма улар ҳақида биламан, деб ўйлайди, лекин деярли ҳеч ким билмайди. Шундай қилиб, биринчи сир қандай ишлашини айтиб берай.
– Қулоғим сизда, – жавоб берди Зои.
“Ғалати-ю, тушунарли-я…” ўйлади Зои. У биринчи марта Ҳенрининг ўтмишига қизиқиб кўрди: у қаердан келган ва Бруклиндаги кичик қаҳвахонага қандай жойлашиб қолган?
– Ўтган ҳафта неча соат ишлаганингиз ҳақида сўрасам майлими? – савол берди Ҳенри
– Қирқ соатча.
Аслида, эллик соатга яқин, ҳатто ундан кўпроқ ишлаганди.
– Яхши. Шу соатларнинг қанчасини ўзингиз учун ишлашга сарфладингиз?
Зои жавоб бермоқчи эди, аммо бир оғиз сўз айтишга улгурмай тўхтади. Ҳаммасиними? Ёки ҳеч қанчасиними?
– Мен… нимани назарда тутаётганингизни тушунолмадим, шекилли. Ўзим учун ишлаш? Қандай қилиб?
– “Ўзингиз учун ишлаш” деганда топган пулингизнинг ўзингизга кетадиган қисмини назарда тутдим. Ҳаётингизни қуришга, ўзингизга сармоя киритишга сарфланадиган қисмини.
– Яхши, – деди Зои ва бир зум жим қолгач, деди: – Саволингизга жавоб бера олмасам керак.
– Хўш, келинг, унда буни аниқлаймиз.
У чарм муқовали дафтаридаги бўш саҳифани очди, ўша оддий қаламини чиқарди ва тушунтиришда давом этаркан, нималарнидир чизди:
– Айтайлик, иш кунингиз соат 9:00 да бошланади. Одатда 9:00 дан 11:30 гача топган пулингиз тўғридан-тўғри солиқларга кетади.
У соат чизиб, соат тўққиздан ўн бир яримгача бўлган вақт оралиғини белгилади ва ушбу бўлакка қопини пул билан тўлдираётган узун бўйли ва соқолли Сэм амакининг5 суратини чизди.
– Вой, – ғўлдиради Зои, – буни ҳеч қачон шу тарзда ўйламаган эканман.
Ҳенри бош ирғади.
– 11:30 дан кейин ишга келишни хоҳлаб қолади киши, – дея кулиб қўйди. – Соат 11:30 дан 14:00 гача ишлаган пулингизни…
Бариста тўхтаб, Зоига кўз ташлади:
– Уйингиз ипотеками? Ижарами?
– Ижара, – жавоб берди Зои.
Ҳенрининг чизиш услуби уни ҳайратда қолдирди: бир нечта қатъий ва тезкор чизиқлар ва чизма тайёр! Сурат бамисоли қаламнинг учидан қоғозга лип этиб тушишни кутиб тургандек эди.
– Яхши. Ижара ва коммунал тўловлар. 14:00 дан 15:00 гача ишлаб топганингиз одатда транспорт харажатларини қоплайди. Ва 15:00 дан 17:00 гачаси – қолган ҳамма нарса:
5
Сэм амаки – АҚШ ҳукуматини ифодалаш учун ишлатиладиган тахаллус.