Эротические рассказы

Чернобиль таваллоси. Светлана АлексиевичЧитать онлайн книгу.

Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич


Скачать книгу
Заминимизга сочиб ташланган радионуклидлар эллик, юз, икки юз минг йиллар яшайди… Ва ундан ҳам кўпроқ… Инсон ҳаёти нуқтаи назаридан улар боқийдир. Бундан нимани англай оламиз? Бизга нотаниш бу даҳшат ичра бирор маънони топиш ва англашга кучимиз етадими?

      Бу китоб нима ҳақида? Уни нега ёздим?

      – Бу китоб Чернобиль ҳақида эмас, у Чернобиль дунёси ҳақидадир. Ҳодисанинг ўзи ҳақида минглаб саҳифалар ёзилди ва у юз минглаб метрли кинотасмаларга муҳрланди. Мен эса ўтказиб юборилган тарих деб атаса бўладиган нарсалар, бизнинг шу заминдаги ва шу замондаги ҳаётимизнинг изсиз излари билан шуғулланаман. Кундалик ҳис-туйғулар, фикрлар, сўзларни ёзаман ва жамлайман. Қалб ҳаётини тутишга уринаман. Оддий одамларнинг одатий кунларини. Бу ерда ҳаммаси ноодатий: вазиятлар ҳам, одамлар ҳам, янги маконда яшай бошлаганларида турмуш шароити одамларни шундай бўлишга мажбурлаган, ундаган. Чернобиль улар учун метафора ва рамз эмас, у – уларнинг хонадони. Санъат неча бора қиёматни, кунпаякунни машқ қилди, охиратнинг турли технологик тахминларини татиб кўрди, аммо биз энди аниқ биламиз, ҳаёт бундан-да даҳшатли фантастикадир. Ҳалокатдан сўнг бир йил ўтгач, кимдир мендан: “Ҳамма ёзяпти. Сиз шу ерда яшайсиз, лекин нега ёзмаяпсиз?” – деб сўради. Мен эса бу ҳақда қандай ёзишни, қандай қурол билан ва қайси томонидан ёзишни билмасдим. Агар авваллари, китоб ёзганимда бошқаларнинг азоб-уқубатларига ташқаридан қараган бўлсам, энди менинг ҳаётим ҳам шу ҳодисанинг бир қисмига айланди. Ҳаётим у билан узоқлашолмайдиган даражада бирлашиб кетди. Мўъжаз ва Европа бағрида ғарибгина, дунё у ҳақида аввал деярли ҳеч нарса билмаган мамлакатимнинг номи энди барча тилларда жаранглади, у иблиссифат Чернобиль лабораториясига айланди, биз – белоруслар эса, Чернобиль халқига айландик. Энди қаерда пайдо бўлсам, ҳамма қизиқиш билан менга ўгирилади: “Ҳа-я, сиз ўша жойданмисиз? У ерда аҳвол қандай?” Албатта, тезда китоб ёзиб ташласа бўларди, бунақа китоблар бирин-кетин пайдо бўлди – ўша кеча станцияда нима юз берган, ким айбдор, ҳалокатни дунёдан ва ўз халқимиздан қандай яширишди, саркофаг – ўлим нафасини пуркаб турган реактор устига тошқопқоқни барпо этиш учун қанча тонна қум ва бетон ишлатилди… Лекин мени нимадир ушлаб турарди. Қўлимни қўйиб юбормасди. Нима? Сир сезгиси. Тўсатдан ичимизга жойлашиб олган бу ҳис ўшанда ҳамма нарса: гап-сўзларимиз, хаттиҳаракатларимиз, қўрқувларимизни қамраб олди ва воқеалар ортидан эргашарди. Ваҳшатли ҳодиса ортидан… Ҳаммада “сирли бир ҳодисага дахлдор бўлиб қолдик” деган айтилган ва ифодаланмаган туйғу пайдо бўлди. Чернобиль – биз ҳали очишимиз керак бўлган сир. Ўқиб бўлинмаган ишорат, белги. Эҳтимол, йигирма биринчи аср учун жумбоқдир. Янги аср учун даъватдир. Аён бўлди: биз яшаётган ва кун кўраётган коммунистик, миллий ва янги диний чақириқлар, даъватларга қўшимча қаршимизда янги, шафқатсиз ва ялпи, аммо ҳозирча кўздан панада бўлган офатлар кутмоқда. Чернобилдан сўнг нимадир очила бошлади…

      1986 йилнинг 26 апрель оқшоми… Бир кечанинг ўзида биз тарихнинг


Скачать книгу
Яндекс.Метрика