Эротические рассказы

ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк ТвенЧитать онлайн книгу.

ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен


Скачать книгу
Бу канисада тарбияланувчилар албатта ўзларига саҳоват ва марҳамат кўрсатган валинеъматларининг ўғлига хизмат қилмоқликдан мамнун бўладилар. Боз устига, камина ўғлон ҳам айни дамда худди шу манзилдан нажот топганлар ва келгусида ҳам паноҳ топгувчилар каби қувғинда ва қашшоқликда қолгандир”.

      Тез орада у югураётган, сакраётган, тўп ўйнаётган, бир-бирининг устидан ошиб ўтаётган бир тўда болалар орасида пайдо бўлди: ҳар бир зумраша ўзи билганича шўхлик қилар, тирранчаларнинг тўс-тўполонлари қулоқни қоматга келтирарди. Улар ҳаммалари бир хил – ўша пайтдаги дастёрлар ва хизматкорлар киядиган кийимда эдилар. Ҳар бирининг бошида кичик тақсимчадек катталикдаги ясси қалпоқча – у билан бошни асраб ҳам бўлмайди, чунки ниҳоятда кичик; кишига зеб беради дейишга эса тил бормайди. Қалпоқча остидан доира шаклида кесилган, фарқ очилмаган сочлар тутами пешанага тушиб туради: бўйинларида роҳиблик мартабасига эга шахсларда бўладиган ёқалар; танага ёпишиб турадиган, тиззани бемалол ёпадиган даражада узун, енглари кенг кўк камзул; кенг қизил белбоғ, тиззадан тепароқда боғич билан боғланган ёрқин сариқ пайпоқ; катта темир тўқали ковуш. Бу анчайин бачкана хоскийим эди.

      Болалар ўйинларини тўхтатиб, шаҳзоданинг теварагига тўпланишди. У эса туғма бир ғурур билан сўз қотди:

      – Қадрли болакайлар, бошлиғингизга Уэлс шаҳзодаси Эдуард у билан сўзлашмоқчи эканини айтинглар.

      Бу сўзлар шовқинли қичқириқлар билан кутиб олинди, битта сурбет ўспирин эса кесатиқ қилди:

      – Ўзинг кимсан, чувринди, зоти олийларининг элчиларимисан?

      Шаҳзоданинг юзлари ғазабдан қизариб кетди, доимий одатига кўра қўлини белига чўзди-ю, ханжарини тополмади.

      Ҳаммалари бараварига ҳо-ҳолаб юборишди, болалардан бири унинг ҳаракатига изоҳ берди:

      – Кўрдиларингми? У худди ростакам шаҳзодалар каби ёнида қиличи борлигига ўзиям ишониб юборди!

      Бу мазаҳлаш навбатдаги қийқириқларга сабаб бўлди. Эдуард мағрурона кеккайди ва жавоб қилди:

      – Ҳа, мен шаҳзодаман. Отамнинг садақасидан кун кўраётган сен гадоваччалар камина билан бундай муносабатда бўлмоқликка нолойиқсанлар.

      Унинг сўзлари ниҳоят даражада кулгили туюлиб, тўдада яна қаҳқаҳа кўтарилди. Ҳаммадан олдин шаҳзодага сўз қотган ўспирин шерикларига қараб қичқирди:

      – Ҳой, сиз чўчқалар, қора қуллар, зоти олийларининг падарларининг сарқитхўрлари, одоб-муомалани унутдингларми? Ҳамманг тиз чўкиб ерга тақиллатиб бош урларинг! Ҳазрат подшоҳзодага ҳамда зоти олийларининг увадаларига сажда қилларинг.

      Ҳамма болалар шодон майнабозлик билан бараварига тиз чўкдилар ва ўз қурбонларини масхаралаб, сохта эҳтиром кўрсатган бўлишди.

      Шаҳзода ўзига яқинроқдаги болани ўхшатиб туриб тепди ва қаҳр билан деди:

      – Мана буниси санга ҳозирча сийлов, эртага эса муқаррар дорга торттираман!

      Э, йўқ, буниси энди ҳазил эмасди! Жонни оғритадиган ҳазилга бало борми! Кулгилар шу заҳотиёқ тўхтади, қувноқлик ўрнини ғазаб эгаллади. Шумтакалардан


Скачать книгу
Яндекс.Метрика