Ишққа оид 40 қоида. Элиф ШафакЧитать онлайн книгу.
келган каби елкаларини қисди.
– Борингки, – шундай бўла қолсин, – деди у.
– Майли, бизга сен кабилар ҳам керак. Сен келишингдан салгина олдин биз айнан шаҳримизнинг нақадар гўзаллиги ҳақида гаплашаётгандик. Сен кўп жойларни кўрган бўлсанг керак. Айт-чи, дунёда Бағдоддан гўзалроқ шаҳар борми?
Ўтирганларга бир-бир қараб чиқаркан, Шамс овозини баландлатмай деди:
– Сўзсиз, Бағдод – буюк шаҳар, лекин дунёвий гўзалликнинг умри қисқа бўлади. Шаҳарлар унда яшовчи
инсонларнинг қалблари туфайли равнақ топади. Агар бу қалбларда Ҳаққа ишонч йўқолган бўлса, шаҳарлар ҳам таназзулга учрайди. Ҳамиша шундай бўлади.
Мен ўзимни тута олмай бош ирғидим. Шамс Табризий менга ўгирилди ва мен унинг кўзларида дўстона ҳамфикрликни кўрдим. У менга қараб тураркан, назаримда, қуёшнинг илиқ нурлари теккандай бўлди. Шунда мен унинг исми жисмига монанд эканини англадим.
Бу инсондан ҳаётий қувват таралиб турарди. У чиндан ҳам Шамс – «қуёш» эди.
Лекин қози бундай фикрда эмас эди:
– Сиз, сўфийлар, ҳамма нарсани ҳаддан зиёд мураккаблаштирасиз. Худди шоирлар ва файласуфлар каби.
Шунча гапнинг нима кераги бор? Одамларнинг эҳтиёжлари жуда оддий. Йўлбошчилар уларнинг шу оддий эҳтиёжлари қондирилишини ва ҳеч ким тўғри йўлдан оғмаслигини назорат қилиб турсалар бўлди. Бунинг учун эса улар қонунлар (шариат)га оғишмай амал қилишлари етарли.
– Қонун, мисоли шам, – жавоб қилди Шамс Табризий, – у ёритади. Лекин биз қоронғуда шам ёруғида фақат бир ердан бошқа ерга ўтишимиз мумкинлигини
ҳам унутмаслигимиз керак. Агар биз бор эътиборимизни фақат шамга қаратиб, аслида қаёққа кетаётганимизни (йўлни) унутсак, яхши бўладими?
Қозининг башараси буришиб кетди. Қиёфаси тунд эди. Мен қўрқиб кетдим. Иши одамларни сўроқ қилиш ва жазолаш бўлган қози билан Ақоид борасида бундай гап талашиш дарё оқимининг хавфли жойига бориб қолишидай гап эди. Шамс буни билармикин?
Дарвишни бу ердан олиб чиқиб кетиш учун баҳона излар эканман, унинг овозини эшитдим:
– Ҳамма учун умумий бўлган бир қонун бор.
– Бу қандай қонун? – гумонсираб сўради қози.
Шамс гавдасини тик қилди, нигоҳини кўринмас бир китобга қаратгандай эди ва деди:
– Ҳар бир инсон Муқаддас Қуръонни ўз лаёқатида ва моҳиятга кира олиши даражасида тушуна олади.
Бунда тўрт даража бор. Биринчиси, ташқи даража ва кўпчилик шу даража билан қаноатланади. Иккинчиси, ички даража. Учинчиси, ичкининг ичкиси. Тўртинчиси эса шудай чуқурки, уни сўзлар воситаси ила ифодалаб бўлмайди, шунинг учун уни тафсирлаб ҳам бўлмайди, тафсирланмаганича қолади.
Бутун эътиборни шариатга қаратган уламолар, – кўзлари ялтираб давом этди Шамс, – ташқи маъноларни билишади. Сўфийлар ички маъноларини биладилар. Авлиёлар ичкининг ичкисини биладилар. Тўртинчисини эса, фақат Худога яқин турувчи пайғамбарлар биладилар.
– Сен оддий сўфий Қуръонни илоҳиётчи олимдан чуқурроқ тушунди, демоқчимисан? – сўради қози бармоқлари билан пиёлани чертар экан.
Дарвишнинг лаблари билинар-билинмас