Эротические рассказы

Уч мушкетёр. Александр ДюмаЧитать онлайн книгу.

Уч мушкетёр - Александр Дюма


Скачать книгу
ҳузурига кирди.

      III

      Қабул

      Жаноб де Тревиль энг нохуш кайфиятда эди. Ҳар қалай, сал бўлмаса ергача эгилиб, қуюқ таъзим қилган ёш йигитни у тавозе билан қарши олди ва унинг сўзларини табассум билан тинглади. Йигитнинг беарнча талаффузи ёшлигини, туғилган диёрини – ҳар қандай ёшда ҳам инсонни қувонтира оладиган хотираларни унинг ёдига солди. Лекин, шу заҳоти қабулхона эшигига яқинлашиб, аввал бошқаларни бир ёқли қилиб, кейин эса у билан суҳбат бошлашга д’Артаньяндан рухсат сўрагандай маънода қўлини кўтариб, уч марта товушини гал сайин кучайтириб, шундай қичқирдики, унда оҳангларнинг буйруқдан ғазабгача бўлган бутун қатори янграб кетди:

      – Атос! Партос! Арамис!

      Биз танишиб улгурмаган охирги икки исмлар соҳиби бўлмиш мушкетёрлар дарҳол дўстларидан ажралиб, бўсағадан ўтиши билан уларнинг ортидан кабинетнинг эшиги ёпилди. Буткул хотиржам бўлмасаларда, уларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам виқор, ҳам итоат билан туриб, ўзларини бемалол тутишлари бу кишиларни ярим худолар-у уларнинг сардорини гумбирлатиб чақмоқ чақишга шай даҳшатли Юпитер деб билаётган д’Артаньяннинг ҳавасини келтирди.

      Иккала мушкетёр ичкари кириб, ортидан эшик ёпилгандан кейин, мушкетёрларнинг чақирилиши янги хўрак бўлган гап-сўзларнинг ғовур-ғувури яна кучайиб кетгандан сўнг, ниҳоят, жаноб де Тревиль қовоғини солиб, кўрикда сингари қаддини ростлаб, унсиз турган Портос ва Арамисларнинг ёнидан ўтиб, кабинетни уч ёки тўрт марта жимгина айланиб чиқди, сўнг қўққисдан уларнинг қаршисида тўхтади-да, мушкетёрларнинг бошидан оёғигача қаҳрли назар ташлаб, деди:

      – Узоғи билан кеча кечқурун менга қирол нима дегани сизларга маълумми, жаноблар? Сизларга бу маълумми?

      – Йўқ, – қисқа сукутдан сўнг жавоб қилдилар иккала мушкетёр. – Йўқ, тақсир, бизга ҳеч нарса маълум эмас.

      – Лекин, бизларга илтифот кўрсатиб, маълум қиларсиз, деган умиддамиз, ғоят даражада тавозе билан илова қилди Арамис ва назокатли таъзим бажо келтирди.

      – У менга мушкетёрларни келгусида жаноб кардинал гвардиячилардан танлаб олишини айтди.

      – Жаноб кардиналнинг гвардиячиларидан? Бу қанақаси бўлди? – қичқириб юборди Портос.

      – У, ўзининг нордон виносига яхши вино қўшиш эҳтиёжи туғилди, деган хулосага келди.

      Иккала мушкетёр қулоқларигача қизариб кетишди. Д’Артаньян ўзини қаёққа уришни билмас, ер ёрилса кириб кетгудай ҳолатда эди.

      – Ҳа, ҳа, тобора қизишиб давом этди жаноб де Тревиль, – Ҳазрат олийлари тамоман ҳақлар, зеро, виждоним ҳақи онт ичаманки, жаноб мушкетёрлар саройда хунук роль ўйнаётирлар! Кеча кечқурун жаноб кардинал шахмат ўйини устида менинг ғашимга тегадиган ҳамдард оҳангда, – бу лаънати мушкетёрлар, бу каллакесарлар, – деб ҳикоя қилишга тутинди, бу сўзларни у менга янаям кам манзур бўлган бошқача заҳархандалик билан талаффуз этди, – бу қассоблар, – менга ўзининг ёввойи мушукникига ўхшаган кўзлари билан қараб-қараб, қўшиб қўйди, – Феру кўчасидаги майхонада рухсат этилган соатдан


Скачать книгу
Яндекс.Метрика