Эротические рассказы

Алвидо, қурол. Эрнест Миллер ХемингуэйЧитать онлайн книгу.

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй


Скачать книгу
– деди у. – Кеч бўлиб қолди.

      – Ҳали вақтли. У ёқда ишлар яхшими?

      У жилмайди.

      – Ҳамон мени эрмак қилишади. – Унинг овози ҳам ҳорғин эшитиларди. – Худога шукр, ҳамма соғ-саломат. – Дардингиз енгил кўчганидан хурсанд бўлдим, – деди у. – Қаттиқ оғримаяптими?

      У ғоятда ҳолдан тойган каби кўринарди, мен уни бу аҳволда биринчи кўриб туришим эди.

      – Ҳозир унчаликмас.

      – Сизнинг йўғингиз менга жуда билиняпти.

      – Ўзим ҳам тезроқ қайта қолсам дейман. Сиз билан суҳбатлашишни соғиндим.

      – Сизга майда-чуйда олиб келдим, – деди у. – У полдан ўроғлик нарсаларни олди. – Манави чивиндан сақланадиган тўр. Бу вермут. Сиз вермутни яхши кўрасизми? Манавилар инглиз газеталари.

      – Қани очиб кўрсатинг-чи.

      У хурсанд бўлиб, ўрамларни еча бошлади. Мен қўлимга чивиндан сақлайдиган тўрни олдим. У менга кўрсатиш учун шишани кўтариб, яна ўрин олдидаги столга қўйди. Мен ўрам ичидан битта газетани олдим. Газетани деразадан тушаётган ғира-шира ёруққа солиб, сарлавҳасини ўқий олдим. Бу «Ньюс оф уорлд» эди.

      – Бошқалари – суратли варақлар, – деди у.

      – Жоним билан ўқиб чиқаман. Қаердан олдингиз?

      – Местерга одам юбориб олдириб келтирдим. Яна топиб бераман.

      – Йўқлаб келганингиздан бошим осмонга етди, отахон. Вермут ичмайсизми?

      – Раҳмат, ичмайман. У сизга.

      – Йўқ деманг, ичинг.

      – Хўп, майли. Келаси сафар яна обкеламан.

      Вестовой стаканлар келтирди ва шишанинг оғзини очди. Пўкаги майдаланиб кетиб, қолганини шиша ичига тушириб юборишга тўғри келди. Руҳоний бундан хафа бўлганини кўрдим, лекин у:

      – Майли, ҳечқиси йўқ, – деди.

      – Сизнинг саломатлигингизга, отахон.

      – Сизнинг соғлигингиз учун.

      Кейин у стаканни қўлида ушлаб турди ва биз бир-биримизга тикилиб қолдик. Дўстона суҳбат қуриш учун хўб уриниб кўрдим, лекин нима учундир бугун гап қовушмасди.

      – Тинчликми ўзи, отахон. Жуда чарчаган кўринасиз.

      – Мен чарчадим, лекин чарчашга ҳақим йўқ.

      – Бу иссиқдан.

      – Йўқ. Ҳали баҳор-ку. Ичимга чироқ ёқса ёримайди.

      – Уруш жонингизга тегдими?

      – Йўқ. Лекин уни кўрарга кўзим йўқ.

      – У менга ҳам ёқинқирамайди, – дедим мен. У бошини чайқаб деразага қаради.

      – У сизга халал бермайди. У сизга кўринмайди. Маъзур тутинг. Биламан, сиз яралангансиз.

      – Тасодифан.

      – Барибир сиз яраланиб ҳам урушни кўрмайсиз. Мен бунга аминман. Ўзим ҳам уни кўрмайман, лекин мен уни бир оз ҳис қиламан.

      – Мен яраланган маҳалимда, биз уруш ҳақида гаплашиб турган эдик. Пассини гапириб турган эди.

      Кашиш стаканни қўйди. У аллақандай бошқа бир нарсани ўйламоқда эди.

      – Мен уларни тушунаман, чунки ўзим ҳам уларнинг бириман, – деди у.

      – Аммо сиз бутунлай бошқачасиз.

      – Лекин аслида худди уларга ўхшайман.

      – Офицерлар ҳеч нимани кўришмайди.

      – Ҳаммасимас. Жуда зукколари бор, уларга бизга


Скачать книгу
Яндекс.Метрика