Ахлоқи кабир. АристотельЧитать онлайн книгу.
мансуб каломчилар янги-афлотунчилар изидан бориб, Арасту қарашларига қарши чиқдилар. Булар орасида шиа Хишом б-ал-Ҳаким (ваф. 845), муътазилачи – басралик Абу Ҳошим (ваф. 933) ва Ал-Ашъарий (873–935) ларни ёдга олиш мумкин.
Арасту асарлари Ибн ал-Кифтий ва Ибн Абу Усайбиага суяниб ёзишларича, 100 китобдан иборат. Бу асарлардан арабчага таржима этилганлари рўйхати ёзилган бир кутубхона дафтари топилган.
Ривоятларга кўра (Фихрист, Флюгель нашри, 243-бет) халифа ал-Маъмун тушида Арасту ҳакимни кўради. Юнон донишманди унга ақлий ва ҳиссий билимларни уйғунлаштирмоқ зарурлигини тушунтиради. Ал-Маъмун, сўнг Ал-Мансур даврида фақат Арасту эмас, балки деярли барча юнон алломаларининг асарлари сурёний насронийлари ва мусулмонлари томонидан араб тилига таржима этилди, уларга шарҳлар ва тафсирлар ёзилди.
Арасту асарлари асосан 4 синфга бўлиниб тасниф этилади: мантиқ, физика (табииёт), метафизика (руҳият) ва этика – ахлоқ фанларига оид асарлар. «Орғанун»да Арастунинг 8 хил асари: «Категориялар» («Маъқулот»), «Ҳерменевтика» («Ал-Ибора» ёки «Ат-тафсир»), «Аналитика» («Ал-қиёс») ва «Поэтика» («Санои нафиса») тилга олинади. Бу асарларнинг ҳаммаси шарқ тилларига таржима қилинган: «Физика» (Ас-Само ат-Табиия») кўкка, фалакиётга доир «Ас-само ва-л оълам», «Ал-Кавн ва-л-фасод», «Метеорология» – «Ал-асар ал-алавия», «Психология» – «Ан-Нафс» («Руҳ») «Ал-Кавн-Хосс ва-л Махсус», ҳайвонот (ҳаёт) тарихига доир – «Ал Ҳайовон», яна баъзи фанларга (ўсимликшунослик, маъданшуносликка) доир асарлари юқоридаги китоблар қаторига кирган. Арастунинг «Политика» («Сиёсат») асари Афлотуннинг «Республика» – «Жумҳурият» ва «Қонунлар» асарлари руҳидадир. Баъзиларига Ибн Сино ҳам шарҳ ёзган.
Араб тилидаги асарларни кўздан кечирганимизда, – дейилади «Ислом Қомуси»да, биз ҳақиқий ва сохта аристотелчиликни фарқлашимиз зарур. Аввалги асрларда Арасту асарларига ёзилган шарҳлар ва тафсирларда янги афлотунчиларнинг қарашлари аралашиб кетган. Эски даврнинг энг холис арасту чиси Ибн Рушд ўз асарларида Арасту фалсафасига янги афлотунчи Порфирий ва Фемистий изоҳларини афродизиялик Александр изоҳларидан устун қўяди. Милоднинг V–IV асрларида ўтган Плотиннинг «Эннеада» асарининг мухтасар тафсири бўлган «Теология» асарини Ал-Киндий ва Форобий Арастунинг асари деб ўйлайдилар. (Эҳтимол, бу – Арастунинг «Жон – руҳ» ҳақидаги асари бўлса керак. – М.М.). Бундан ташқари, Арастунинг руҳ абадийлиги ҳақидаги «Фаэтон», турли мавзуларга оид «Китоб ал-туффоҳ», физиогномика (одамнинг қиёфасига қараб, тақдирини билиш) ҳақидаги «Секретум секреторум» («Сиррул-асрор») асарларини, шунингдек, Искандар Зулқарнайнга ёзган бир туркум мактубларини тадқиқотчилар тилга оладилар. Алломанинг сеҳр ва нужумга доир қарашлари Штейншнайдер асарларида тадқиқ этилган.
Алишер Навоийдан уч аср аввал ўтган Шарқ маданиятининг буюк алломаси Низомий Ганжавий «Хамса» асарининг сўнгги достони «Шарафнома»да Арасту ҳақида қизиқарли ҳикоятларни келтиради. Мисрлик Марям исмли малика Шом (Сурия) подшоҳи бўлиб