Ахлоқи кабир. АристотельЧитать онлайн книгу.
кимки атайлаб кўплаб характерли, ўзгача иборалар, ажойиб ифода ва фикрларни қалаштириб ташласа, у трагедия олдига қўйиладиган вазифани бажара олмайди, аммо шулардан оз даражада фойдаланган, бироқ ривоят ва воқеалар оқимига эга бўлган трагедия ўз вазифасини нисбатан яхшироқ амалга оширади. Трагедиянинг руҳни мафтун этувчи қисмлари – перипетиялар, яъни бурилиш нуқталари ва ривоят-воқеа қисмларидадир. Яна бир далил. Трагедия ёзмоқчи бўлган ижодкор энг аввало тил, нутқ ва характерларда муваффақият қозониши мумкин (воқеада эса – кейин.) Қадимги шоирларнинг деярли барчаси шундай21.
Шундай қилиб, трагедиянинг бошланиши, унинг қалби воқеа бўлиб, характерлар эса иккинчи ўринда келади. Рассомликда ҳам худди шунга ўхшаш ҳолни кўрамиз. Кимдир энг яхши бўёқларни чаплаштириб ташлагани билан кишига оддий суратчалик завқ бера олмайди22. Бунинг устига трагедиянинг инсон қалбини мусаффолантиришига қараганда ҳам энг зарури воқеа қисмининг моҳияти – кутилмаган ҳолатлар ва сирнинг очилишидир.
Трагедиянинг учинчи қисми фикр теранлигидир. Бу сиёсат ва нотиқлик санъатидаги каби, ишнинг моҳияти ва шароитларига тааллуқли бўлган нарсани сўзлай олиш маҳоратидир. Қадимги шоирларда шахслар сиёсатдонлардек гапирса, ҳозиргиларда эса нотиқлар сифатида тасаввур қилинади23. Инсон майлининг нимададир намоён бўлиши, кимнинг ниманидир афзал деб ҳисоблаши ё ниманидир ёқтирмагани – характердир; ёки гапирувчининг нимани маъқуллаши, ёки ёқтирмагани аниқ ифодаланмаган нутқда характер гавдаланмайди. Ғоя эса ниманингдир борлиги ёки йўқлигини исботлаш, ёхуд умуман ниманингдир ифодаланишидир. Сўз билан ифодалашнинг тўртинчи қисми нутқ, яъни сўз воситасида мулоҳаза юритишдир. Бу, юқорида айтилганидек, вазндагина эмас, насрий нутқда ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлган сўз орқали тушунтиришдир. Қолган бешинчи, мусиқали қисм безакларнинг асосийсидир. Саҳнанинг жиҳозланиши–декорация эса қалбга таъсир этса ҳам, бироқ у поэзия санъатидан мутлақ ташқарида туради ва поэзияга камроқ тааллуқлидир, чунки трагедиянинг кучи декароциясиз ҳам, актёр (ўрни безалмаса) ҳам сезилади. Бунинг устига яна, саҳнани безашда шоирларга қараганда декоратор санъати кўпроқ аҳамиятга моликдир.
VII
Бу хусусиятларни эътироф этгач, воқеаларнинг уйғунлашуви қандай бўлиши керак, деган масалага тўхталамиз, чунки бу трагедияда биринчи ва энг зарурий қисмдир. Трагедия муайян ҳажмга эга бўлган, тугал ва бир бутун воқеанинг тасви ри эканлигини эътироф этдик. Чунки (руҳиятда) ҳажмсиз яхлитлик ҳам бўлади24. Яхлит нарса ибтидоси, ўртаси ва интиҳоси бўлган нарсадир. Ибтидо бошқа нарсанинг кетидан келиши зарур бўлмаган, аксинча, табиат қонунига кўра, орқасидан нимадир келувчи ёхуд содир бўлувчи нарсадир; аксинча, интиҳо зарурият туфайли ёхуд одатга кўра, албатта, бошқа нарса кетидан келувчи нарсадир; ундан кейин эса ҳеч нарса бўлмайди; ўрта эса ўзи бошқа нарсанинг кетидан келувчи ва унинг кетидан ҳам бошқа нарсанинг
21
Энг қадимги шоирлардан бири Фриних бўлса керак.
22
Оддий сурат билан, ёки кейин бўяладиган дастлабки чизиқлар билан.
23
Янги трагиклар, чамаси, нутқ – тилдан асосан сюжетдаги ўзгариб турувчи вазиятларни тасвирлаш учун фойдаланишган.
24
Ҳажмга эга бўлмаган, яъни жуда кичик ҳажмли.