Эротические рассказы

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
бош бўлган. Шўро даврида Урганч, Мангит, Гурлан, Хазарасп ва бошқа жойларда давлат муассасалари, касалхоналар, пахта заводлари қурилишига раҳбарлик қилган. Хивада ташкил этилган «Умид» артелида ёғоч, ганч, меъмор ўймакорлиги ва наққошликдан сабоқ берган. Тошкентдаги Алишер Навоий номли Академик театр биносини безашда қатнашган. 60 ёшида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини таъмирлаган нозик ва машаққатли ишга бошчилик қилган. Ҳозир Хивада Хоразмнинг бу машҳур меъмор ҳунарманди номига кўча қўйилган. Унинг ишларини ўғли Самандар невараси Жуманазарлар давом эттиришаяпти.

      Каримберган Раҳимов, Юсуф Худайберганов, Бекчан Яқубов, Каримберган Полвонов, Одамбой Бобожанов, Одамбой Ёқубовларнинг ҳам Хоразм меъморчилигини ривожлантиришда хусусан Хивадаги ноёб обидалар умрини узайтиришдаги хизматлари каттадир. Шунингдек, Худайберган Полвонов, Эшмуҳаммад Худайбердиев, ака-ука Вафо ва Болта Мирзаев, Ҳожиниёз Саидниёзов, Матёқуб Жонибеков, Худайберган Матчанов каби Хоразм меъморчилиги асосчилари номларини фахр билан тилга олса арзийди. Уларнинг меҳнатлари воҳадаги йирик иншоотлар, биноларда дастхат мисоли муҳрланиб қолган.

      Хоразм бунёдкорлари яратувчилар эди. Архитектура иншоотларининг асосий ижодкори ва бунёдкори халқ, халқнинг пешқадам вакиллари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам архитектура тараққиётининг туб негизида аввало халқ мехморчилиги услублари устун туради. Жамиятнинг ривожлана бориши сайин архитектура иншоотлари, бинолар йирик қурилиш мажмуалари тури ва кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб этаберади. Халқнинг миллий услублари, турмуш шароити, маданияти ва табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ифодасини топади. Натижада туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Хоразмда бу борада фидойилик намуналари кўрсатган меъморчилик ишларини ривожлантиришга йўл очиб берган шу улуғ иш устида турган азиз инсонлар кўп. Шулардан бири Меҳнат Қахрамони Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Искандар Дўсовдир. У урушдан қайтиб келгандан сўнг – 1945 йилдан бошлаб то умрининг охиригача 1976 йилнинг ноябрь ойига қадар Богот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигига раҳбарлик қилди. Унинг бевосита иштироки ва раҳномалигида колхоз йил сайин юксала борди. Айниқса қурилиш жабҳасига зўр берилди. Қишлоқ марказида минг ўринли санъат саройи, икки қаватли «Бахт уйи» беш минг томошабинга мўлжалланган стадион, қатор маданий-маиший бинолар, обод ва кўркам посёлкалар меъморчиликнинг сўнги ютуқлари асосида қад ростлади. Бу колхоз шухрати собиқ Иттифоқ ва хорижий мамлакатларга тарқалди.

      Мен хизмат ва касбим тақозасига кўра бу улуғ инсон билан учрашиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Искандар ака энг аввало қурилиш лойиҳасига жиддий эътибор берарди. Зарур бўлса пойтахтдан энг тажрибали меъморлар, лойиҳачи муҳандисларни олдирар, уларнинг фикр-мулоҳазаларини албатта инобатга оларди. Кейин иш устида шахсан ўзи бош бўлар, қурувчиларга барча шароитларни яратиб бериш


Скачать книгу
Яндекс.Метрика