Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.
намуналари эканлигидан далолат бериб турибди. Бир-биридан шинам, обод, гўзал посёлкаларда истиқомат қилаётганлар учун барча қулайликлар муҳайё: газ, водопровод, радио, телефон хизматидан баҳрамандлар.
Бироқ мутахассис сифатида айтишим мумкинки ҳамма жойда ҳам бундай шароит ва манзарани учратиш қийин. Барча туманларда ҳали замонавий архитектура талабларига мос равишда игшоотлар, маданий-маиший бинолар, турар-жойлар қурилган деб бўлмайди. Шаҳарларда ҳам гулзорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари, тўйхоналар яратиш керак. Айниқса бунга миллий эҳтиёжларимиз ва қадриятларимиз эътиборга олиниши лозим. Қурилиш соҳасида қилинадиган ишлар кўлами кенг. Аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бораяпти. Шунга яраша қурилиш ишларини авж олдиришга талаб ўз-ўзидан ошиб бормоқда. Хоразмга етук ўз касбининг усталари бўлган қурувчилар, лойиҳачилар, меъморлар керак. Зеро малакали мутахассислар тайёрлайдиган махсус билим юрти очиш масаласини ҳал этиш даври етиб келган эди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.
Қутлуғ даргоҳ
Урганч қурилиш техникуми очилди!
Бу хушхабар воҳа бўйлаб қанот қоққанида ота-оналар ҳам ёшлар ҳам бирдай қувонди. Азалдан қурувчилар, бунёдкорлар эли бўлган Хоразм аҳли эндиликда махсус мутахассисликка эга бўлиш учун узоқларга қатнаб юрмасин, бу эҳтиёжни маҳаллий шароитнинг ўзида қондириш имконига эга бўлиш мақсадида 1965 йил 28 августдаЎзбекистон Вазирлар Кенгаши қурилиш техникумини очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу қарор асосида Хоразм вилояти ижроия комитети 323-сонли қарор чиқарди. Қурилиш техникуми шу йилнинг сентябрь ойидаёқ фаолият кўрсата бошлади. Техникум Хоразм Давлат педогогика институт биносига жойлаштирилди. Институт жамоаси эса Урганч шахрининг 42-кварталида қурилган янги бинога кўчиб ўтди. Узоқдан қатнайдиган талабалар учун ётоқхона қуриш, ўқитувчи қадрлар етказиб бериш масаласини тезроқ ҳал этиш лозим эди. Урганч шаҳар партия комитаси яқиндан мадад берди. Тажрибали муаллимларни танлаб, улардан 20 нафарини техникумга ишга йўллади. 167-қурилиш трести жамоасига қисқа муддатда талабалар ётоқхонаси қуриб бериш вазифаси юклатилди. Бу ишга хам зудлик билан киришилди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.