Эротические рассказы

Ибтидо. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
тирилиши мўъжизасини шодлик билан нишонламоқда. Уларнинг хорига қўшилган органнинг товуши бинони ларзага келтириб, кўтаринки кайфият уйғотади.

      Тиззалаган кўйи меҳроб қаршисида ўтирган Авиланинг юраги шукроналикдан хаприқмоқда. У бутун умрини денгиз қўшинларига бағишлаб, шахсий ҳаёти ҳақида эртароқ қайғурмади. Хизмат тугагандан кейин вақти-соати етиб, Парвардигор уни энг юксак мукофот – оила билан тақдирлади. Авила ёйилиб жилмайганча елкаси оша ўгирилиб, ёшгина рафиқаси Марияга қаради. Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларини бошидан кечираётган аёл учун узун йўлак бўйлаб юриб, меҳроб олдигача келиш қийинчилик туғдирди. Шунга остонага яқин ўрнатилган ўриндиқларнинг бирига чўкди. Мариянинг ёнида уч яшар болакай – уларнинг тўнғич ўғли – Пепе ўтирибди. Отасининг ўгирилганини кўрган кичкинтой ҳаяжон билан қўл силкиди, Авила унга кўзини қисиб қўйди. Буларни кузатиб турган Мариянинг юзига табассум ёйилди.

      – Ўзингга шукур, Парвардигор, – шивирлади Авила қадаҳдаги винони қабул қилиш учун меҳробга қайта ўгириларкан.

      Худди шу маҳал ибодатхонада қулоқни қоматга келтирувчи портлаш эшитилди.

      Яшин тезлигида Авиланинг бутун дунёси куйди.

      Портлаш тўлқини адмирални меҳроб томонга отиб юборди. У куйиб кетган инсон аъзолари-ю, парчаланиб кетган тана қолдиқлари орасига тушди. Ҳушига келганда ҳавони тутган ачимсиқ тутун нафас олишга изн бермасди. Авила бир муддат қаердалиги, нималар бўлганини англолмади.

      Бироз ўтгач, шанғиллаётган қулоқлари остида аянчли чинқириқлар эшитила бошлади. У аранг бошини хиёл кўтарди, атрофга қараркан, даҳшат билан қаерда эканини ниҳоят англади. Рўй бераётган ишларнинг ҳаммаси шунчаки қўрқинчли туш эканига ўзини ишонтиришга уриниши беҳуда эди. Зўрға ўрнидан туриб, инграётган, мажруҳ жабрдийдаларнинг ёнидан мажолсиз оёқларини судраб ўта бошлади. Қоқилиб, бир неча дақиқа олдин рафиқаси билан ўғли жилмайиб ўтирган ўриндиққа қараб йўл олди.

      Лекин у ерда ҳеч нарса йўқ эди – на ўриндиқ ва на инсон.

      Фақат қорамтир тусга кирган тош полда ҳалқоб қонга ботган тана қолдиқлари…

***

      Қовоқхона эшигидаги қўнғироқ жиринглаб, Авиланинг мудҳиш хотиралари сочилиб кетди. У газли сувни қўлига олди, бир симиришда стаканни бўшатди ва хаёлидан ваҳимали ўйларни қувишга тиришди.

      Бар эшиги кенг очилиб, икки забардаст эркак ичкарига кирди. Улар ирланд тилида футбол мухлисларининг аллақандай қўшиғини хиргойи қилишарди, эгниларида қоринларини зўрға ёпиб турган яшил футбол майкаси бор эди. Афтидан, бугунги ўйин ирландларнинг меҳмон жамоаси билан бўлади.

      “Кетиш вақти бўлди”, ўйлади Авила. Сўнг жойидан қўзғалиб, ҳисобни сўради. Келишган бариста бошини чайқаб, кўзини қисди ва пул олишдан бош тортди. Авила унга миннатдорлик билдириб, эшикка йўналди.

      – Мана бунга қаранглар! – хитоб қилди ҳозиргина келган эркаклардан бири Авиланинг коржомасига қараб. – Испания қиролининг худди ўзи-я!

      Ҳар иккала эркак қаҳ‐қаҳ отиб кулиб юборди ва чайқалганча адмиралга яқинлашди.

      Авила улардан узоқроқ туриб, тинчгина жўнаб


Скачать книгу
Яндекс.Метрика