Ибтидо. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.
ирланд қони йўқми?
– Йўқ!
– Бўлишини истайсанми? – безори бар столига муштлаганча хахолаб кулиб юборди.
– Уни тинч қўйинг! – буйруқ оҳангида деди Авила.
Эркак унга олайиб қаради.
Иккинчи безори Авиланинг кўкрагига туртди.
– Нима қилиш кераклигини ўргатмоқчимисиз бизга?
Авила чуқур нафас олиб, барга имлади – узоқ давом этган саёҳат уни ростдан ҳам толиқтирганди:
– Жаноблар, илтимос, ўтиринглар. Сизларни пиво билан меҳмон қиламан!
“Олийжаноб адмиралнинг қолгани яхши бўлди”, ўйлади бариста ичида. Гарчи ўзини ҳимоя қилишнинг уддасидан чиқса-да, олийжаноб денгизчининг иккита кўча безориси билан келишганига гувоҳ бўлган қиз ич‐ичидан унинг то қовоқхона ёпилгунча кетмаслигини истади.
Авила эркаклар учун иккита пиво, ўзи учун минерал сув буюрди ва жойини қайта эгаллади. Иккала футболсевар безори офицернинг икки ёнига чўкди.
– Минерал сув? – ажабланди эркаклардан бири. – Бирга пиво ичмаймизми?
Авила чарчаганнамо жилмайиб баристага қаради, стаканни бўшатди ва қўзғалиб деди:
– Учрашувга боришим керак. Сизларга яхши ҳордиқ тилайман!
Ўрнидан турган маҳали ҳар иккала эркак худди келишиб олгандек, бараварига қўлларини офицернинг елкасига қўйди ва уни мажбуран курсига ўтқазди. Авиланинг кўзларида ғазаб учқунлари бир зум чақнади‐ю, сўнг ғойиб бўлди.
– Бобожон, севгилингиз билан бизни холи қолдириб кетаверасизми? – безори ёқимсиз тиржайди ва қизга қараб тилини чиқариб, хунук қилиқ қилди.
Офицер анча муддат жим ўтирди, сўнг костюмига қўл чўзди.
Иккала эркак уни ушлади.
– Ҳой, нималар қиляпсиз?
Авила чўнтагидан оҳисталик билан қўл телефонини чиқарди ва безориларга испан тилида нимадир деди. Лекин улар ҳеч вақони англамагач, инглиз тилида қайтарди:
– Афв этгайсиз. Рафиқамга қўнғироқ қилиб, кечикишимни айтиб қўйишим керак. Бу ерда бироз муддат ушланиб қоламан, шекилли.
– Бўларкан-у, оғайни! – хитоб қилди гавдалироқ эркак, кейин пивосини охиригача кўтариб, стаканни тарақлатиб қўйди. – Яна битта бўлсин!
Бариста стаканга пиво тўлдираркан, ойнадан Авилани кузатди. У телефонидаги бир нечта тугмачани босиб, қулоғига тутди. Қўнғироққа жавоб бўлгач, испан тилида тез сўзлади:
– Le llamo desde el bar Molly Malone4, – деди офицер барнинг номи ва манзилини рўпарасидаги афишадан ўқиб. – Calle Particular de Estraunza, ocho5. – У бир сония сукут сақлаб, давом этди: – Necesitamos ayuda inmediatamente. Hay dos hombres heridos6, – деб гўшакни қўйди.
“¿dos hombres heridos?7” Баристанинг юраги дукиллаб уриб кетди.
Қиз бу жумлаларнинг маъносини чақишга улгурмасидан, Авила тўсатдан ўнг томонга ўгирилиб, тирсаги билан каттароқ безорининг тумшуғига туширди. Қарсиллаган овоз эшитилиб, юзи бир зумда алвон қонга бўялган барзанги орқасига қулади. Иккинчи эркак қаршилик кўрсатишга улгурмасидан, офицер чап тарафига қайрилиб, бошқа тирсаги билан унинг кекирдагига қулочкашлаб солди. Бу зарба безорини стулдан
4
Молли Малонедан сизга қўнғироқ қиляпман.
5
Эстраунза катта кўчаси, саккиз.
6
Бизга зудлик билан ёрдам керак, бу ерда икки жароҳатланган бор.
7
Икки жароҳатланган эркак?