Эротические рассказы

Латте омили. Джон Дэвид МаннЧитать онлайн книгу.

Латте омили - Джон Дэвид Манн


Скачать книгу
олишга қурбингиз етмайди ва бу сизни ташвишлантиряпти. Тўғри айтдимми?

      Зои жим қолди. Албатта, Барбара ҳақ. Ахир у – Барбара.

      – Хўш, унда, – деди Барбара, – бу борада нимадир қилинг. Ҳенри билан гаплашинг.

      Иш столига қайтаркан, Зои ўзини бироз айбдор ҳис қилди. Барбарага аслида нега безовталанаётганини айтмаганди. Уни нафақат фотосурат, балки бошқа нарса ҳам ташвишга солаётганди.

      Янги иш.

      Икки ҳафта олдин Зои билан коллежда ўқиган пайти қўшни бўлган Жессика гаплашганларида унга шаҳар марказидаги ўзи ишлаётган медиа агентлигида бўш иш ўрни очилганини айтганди.

      – Сен меҳнаткашсан, Зои, – деганди Жессика. – Ақллисан, ёзиш услубинг ажойиб ва одамлар ҳам сени ёқтиради. Сен бу лавозим учун мукаммал номзод бўлардинг.

      Ўтган ҳафта Зои агентликнинг шаҳар марказидаги офисига ими-жимида суҳбатга бориб келди. Ўша куни кечқурун Жессика қўнғироқ қилди ва суҳбатдан сўнг Зоини ёқтириб қолишгани ҳақида эшитганини айтди:

      – Саноқсиз номзодлар келди, Зои, лекин сен энг яхшиси экансан.

      Ва, албатта, ўтган жумада агентликдан қўнғироқ қилишди ва у расман энг биринчи номзод сифатида танланганини айтишди. Агар Зои хоҳласа, бу ишга нашриётдагидан кўпроқ маоши учун ҳам кирса бўларди. Бу эса ишда стресс даражаси янада юқорироқ ва жадвали тиғизроқ (Зои бундан хавотир олмасди) бўлишини англатарди. Бироқ агентлик таклиф этаётган маош унинг ҳаётини чиндан ўзгартириб юбориши мумкин эди.

      Дам олиш куни Зои онасига қўнғироқ қилиб, бу ҳақда яна гаплашди. Ишини ўзгартириш яхши фикр эканига онасининг ишончи комил эмасди.

      – Эҳ, Зои, – деди у қизига, – борига хурсанд бўлсанг-чи! Қолаверса, болажоним, пул кишини бахтли қила олмайди.

      Пул одамни бахтли қилмайди. Зои бу сўзларни болалигида неча марта эшитган?

      Суҳбатга отаси ҳам қўшилди, одатда бундай бўлмасди.

      – Яхшилаб ўйлаб кўр, қизим, – деди у.

      Зои эса бу сўзлар қандай маъно англатишини тушунди: “Мен дарҳол бу иш таклифини қабул қил, демоқчи эмасман… Лекин… эҳтимол, бу таклифни қабул қилишинг керакдир”.

      Отаси бош пудратчи бўлиб ишлаган пайтида яхшигина пул топарди. Соғлиғи ёмонлашгач, қурилиш таъминоти компаниясининг кичикроқ конторасига ўтди. Бу ишда маоши камроқ, Зоининг тахминича, отасига у анча зерикарли ҳам эди. Лекин улар амаллашаётганди. Дарвоқе, онасининг овози кейинги пайтда одатдагидан анча ҳорғин эшитилди. “Берганига шукур қил!” Ота-онасини бахтсиз деб бўлмасди, бунга Зоининг ишончи комил эди, аммо уларни чиндан ҳам бахтли дея тасвирлай олармиди?

      Зоининг ўзини-чи?

      У ўша куни эрталаб “Окулус”да кўрган ғалати тасвир – соҳилдаги чўл ўртасида ташлаб кетилган қайиқни эслади.

      Қаерга кетаётганингизни билмасангиз…

      Агентликдагилар Зоига ҳозирги ишидан кетиш ҳақидаги қарорини ўйлаб кўриш ва ўз таклифларини расман қабул қилиш учун бир ҳафта вақт берди. Демак, агар Зои ҳақиқатан уларда ишлашни хоҳласа, жумагача аниқ жавоб айтиши керак. Шундан кейин Жессика билан ишдан кейинги анъанавий


Скачать книгу
Яндекс.Метрика