Уч мушкетёр. Александр ДюмаЧитать онлайн книгу.
– кошки бир кишини қувмасам эди…
– Гап бундай, жаноб шошқалоқ, мени қувламасдан топасиз, эшитяпсизми?
– Хўш қаерда, айтолмайсизми?
– Дешо монастри олдида.
– Қай соатда?
– Ўн иккиларда.
– Ўн иккилардами? Яхши, жойида бўламан.
– Мени кутдирмасликка ҳаракат қилинг. Ўн иккидан чорак ўтганда, бирпасда қулоқларингизни қирқиб қўяман.
– Яхши, – қичқирди д’Артаньян, – ўнта кам ўн иккида ҳозир бўламан!
Шошмасдан кетаётгани учун унча узоқлашмагандир деб ҳамон нотаниш кишини қувиб етишга умидвор бўлиб, у савдойи сингари ғизиллаб чопиб кетди.
Бироқ, дарвоза ёнида у қоровул билан суҳбатлашиб турган Портосни кўриб қолди. Иккала ҳамсуҳбат орасида бир киши сирғалиб ўтгудек бўш жой бор эди. Д’Артаньянга бу жой етарлидай туюлди-ю, улар орасидан ўқдай учиб ўтиб кетишни мўлжаллаб, ўзини тиккасига урди. Лекин, д’Артаньян шамолни ҳисобга олмаган эди. У ҳамсуҳбатлар орасидан лип этиб ўтиб кетмоқчи бўлиб турган пайти шамол Портоснинг узун ридосини ёйиб юборди, д’Артаньян унинг қатлари орасида ўралашиб қолди. Либосининг бу қисмидан ажралмаслик учун Портоснинг жиддий сабаблари бор эди, шекилли, у ушлаб турган барини қўйиб юбориш ўрнига уни ўзига қаратиб тортди, натижада, д’Артаньян ўжар Портоснинг айби билан қандайдир айланма ҳаракат қилиб, ридо бахмалига бутунлай ўралдиқолди.
Ўзининг шаънига мушкетёр ёғдираётган лаънатларни эшитиб, у ридонинг остидан чиқиб кетишга уринар, унинг бурмаларини кўрга ўхшаб пайпасларди. Ҳаммадан кўра у биз ҳикоя қилиб ўтган кўркам тасмага бирор зиён етказиб қўйишдан қўрқарди. Аммо, у қўрқа-писа кўзларини хиёл очиб, бурни Портоснинг орқасига, худди кураклари ўртасига, бошқача қилиб айтганда, нақ тасманинг ўзига тиралиб қолганини кўрди.
Ҳайҳот, бу оламдаги усти ялтироқ кўп нарсалар сингари Портос тасмасининг олд томонидаги зар кашталари ял-ял ёнарди, холос, орқаси эса оддий қўтос терисидан эди. Портос зар тасмани харид қилолмай асл мақтанчоқ сифатида лоақал олдига зар тикилганини олган эди. Уйдирма тумов ҳам, ридонинг зарурлиги ҳам шу важдан эди.
– Шайтон! – орқасида тимирскиланаётган д’Артаньяндан қутулиш учун ақлга сиғмайдиган ҳаракатлар қилиб, бўкириб юборди Портос. – Сиз ақлдан озганмисизки, одамларга ташланасиз?
– Авф этинг, – паҳлавоннинг тирсаги остидан мўралаб деди д’Артаньян, – лекин мен жуда шошиб турибман, бир кишини қувиб кетяпман…
– Бировни қуваётганда кўзларингизни уйда қолдирасизми, нима бало? – деб бақирди Портос.
– Йўқ, – ранжиб гапирди д’Артаньян, – йўқ, менинг кўзларим бошқаларнинг кўзи ўтмайдиган нарсаларни ҳам кўришга имкон беради.
Портос тушундими ёки тушунмадими, лекин ўз ғазабига тўла эрк берди.
– Тақсир, – деб тўнғиллади у, – сизни огоҳлантириб қўяй: мушкетёрларга тегажоқлик қилсангиз, охири адабингизни еб қоласиз.
– Адабимни-я? – қайта сўради д’Артаньян. – Зўр гап бўлдими?
– Душманининг юзига тик қарашга одатланган одамнинг гапи бўлди.
– Бўлмачам-чи!